Ким Чен Ин, КХДР етакчиси

Ўҳў: Шимолий Корея ТИВ ўз расмий сайтини ишга туширди

371
(Янгиланган 09:34 23.06.2017)
Шимолий Кореяда фақатгина расман бунга рухсат олган қатор ташкилотлар Интернетга уланиш имкониятига эга. Шунинг учун ТИВ томонидан яратилган расмий сайт чет эллик фуқаролар ва мамлакатдан ташқарида яшаётган кореяликлар фойдаланишлари учун мўлжалланган

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги интернетда ўз расмий сайтини ишга туширди, деб хабар қилди РИА Новости.

Сайт яратилгани ҳақидаги қисқа хабар Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинди. Агентлик хабарига кўра, КХДР ТИВ сайти мамлакат ташқи сиёсати моҳиятини англашда ёрдам беришга қаратилган. Шу билан бирга сайт "Корея ва дунё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро тушуниш, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустақиллик, тинчлик ва дўстлик идеаллари асосида ривожлантиришга ва кенгайтиришга ҳисса қўшиши" қўшимча қилинган.

Сайтда ушбу муассаса таркибий тузилмалари, департаментларнинг тўлиқ рўйхати, институтлар ва муассаса бошқарувида бўлган ташкилотлар ҳақида корейс ва инглиз тилларида батафсил маълумот берилган.

Шимолий Корея сингари ёпиқ давлат учун ушбу сайтда ТИВ баъзи институтларининг электрон манзиллари ва почта манзиллари оммага эълон қилингани ҳам ажабланарли ҳолдир.

Шимолий Корея ТИВ сайтидаги бўлинмаларда сўнгги янгиликлар, ҳужжатлар келтирилган, мамлакат дипломатик йўналиши ҳақида тушунтириш берилган, КХДР ҳақида маълумот ҳам киритилган. Шунингдек, сайт фото ва видеоматериаллар билан тўлдирилган.

Сайтда шунингдек, излаш тизими ҳам мавжуд.

Шимолий Кореяда фақатгина расман бунга рухсат олган қатор ташкилотлар Интернетга уланиш имкониятига эга. Шунинг учун ТИВ томонидан яратилган расмий сайт чет эллик фуқаролар ва мамлакатдан ташқарида яшаётган кореяликлар фойдаланишлари учун мўлжалланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

371
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

32
(Янгиланган 11:12 27.05.2020)
Ишончни йўқотиш муносабати билан ишдан бўшатилган губернатор Россия президенти қарорини ноқонуний деб судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев Россия Олий судига ариза берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Аризада собиқ губернатор ўзининг истеъфога чиқарилишини ноқонуний деб ҳисоблаши ва ушбу ишни маъмурий тартибда қайта кўриб чиқиш кераклиги қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чувашиянинг собиқ губернатори Игнатьев, ФВВ ходимига янги автомобил топшириш вақтида калитни баланд кўтариб ходимни сакрашга мажбур қилади. Интернетда тарқалган ушбу видео кўпчилликнинг ғазабини келтирган эди. Шундан сўнг Россия презиеднти Владимир Путин Игнатьевни "Ишончни йўқотиш муносабати билан" лавозимидан бўшатган эди. Ўшанда собиқ губернатор "бу ҳазил эди, биз ФВВ раҳбари билан анчадан бери дўстмиз" деган эди. 

Чувашия Республикасида губернатор сайлови 2020 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Олег Николаев ҳам иштирок этишни режалаштирган. 

32
Врач в больнице Саны, Йемен

БМТ қайси давлат пандемиядан омон қолмаслиги мумкинлигини маълум қилди

805
Яман мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли коронавирус пандемиясига қарши курашга бардош беролмаслиги мумкин.

Яман мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли коронавирус пандемиясига қарши курашга бардош беролмаслиги мумкин, бу ҳақда "Планета новости" портали хабар қилди.

Араб республикасидаги вазият мамлакатда очарчиликни келтириб чиқарган фуқаролар уруши, шунингдек, ҳокимият керакли миқдорда коронавирусга тест-тизимларини ва дори воситаларини сотиб олиш имкониятига эга эмаслиги туфайли жиддий мураккаблашмоқда.

Пандемиядан олдин яманликлар Денге безгаги, малярия ва ўлат касаллигини бошдан кечиришган, шу сабабли уларнинг кўпчилигининг иммунитетни заифлашган ва аҳолининг таҳминан 80 фоизи чет элдан гуманитар ёрдамга муҳтож.

Бундан ташқари, мамлакатдаги шифохоналарнинг аксарияти ёпилган - Яман минтақаларининг деярли тўртдан бир қисмида тиббий ёрдам олиш имконияти йўқ, сўнгги йилларда болалар орасида эмлашлар олиб борилмади.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари идораси вакили Жан-Никол Бозе коронавирус пандемияси Яманда қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, тестларнинг етишмаслиги туфайли касалланганларнинг аниқ сонини аниқлаб бўлмайди - расмий маълумотларга кўра, ҳозирча мамлакатда 212 та COVID-19 билан касалланиш ва 39 та ўлим ҳолатлари қайд этилди.

805
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ишсизлик даражаси юқори ҳудудлар маълум қилинди

40
Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этган. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари кейинги ўринларда қайд этилган.

Таъкидланишича, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) кузатилган. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1,39 млн кишини ташкил этган.

40