АҚШ ҳаво ҳарбий кучлари ядровий бомбани синовдан ўтказди

© Commons.wikimediaМодификация атомной бомбы B61-12
Модификация атомной бомбы B61-12 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ядровий хавфсизлик бўйича миллий бошқармаси ва Ҳаво ҳарбий кучлари ҳамкорликда Невада штатидаги Тонопа полигонида жанговар зарядсиз бомбани синовдан ўтказдилар

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. АҚШда B61 такомиллаштирилган ядровий бомба синовдан ўтказилди, деб хабар қилди РИА Новости АҚШ энергетика вазирлиги миллий ядровий хавфсизлик бошқармаси маълумотларига таянган ҳолда.

Бомбардировщик ВВС США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ янги ядровий қанотли ракетани яратиш бўйича иш бошлади

B61-12 русумли бомба ядровий жанговар қисмлар билан жиҳозланмаган. Бомба F-15E қирувчи самолётидан ташланган. Синов жараёнида бомбанинг ядросиз функциялари ва самолётнинг бомбани етказиш имкониятлари батафсил ўрганиб чиқилган.

Бу каби синовлар илк бор март ойида Невада штатидаги Неллис полигонида ўтказилган эди. Ўшанда бомба F-16 қирувчи-бомбардимончи самолётидан ташлаб юборилган.

АҚШ миллий ядровий хавфсизлик бошқармаси маълумотига кўра, B61 биринчи бомбани такомиллаштириш жараёни 2020 йил март ойигача давом этади.

B61 бомбаси АҚШнинг ядровий стратегик кучларининг асосий ядровий қуроли ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0