Этнический Рохинджа с вещевым мешком на голове около Бангладешской границы

Мьянма ҳарбийлари қочқинлар қайтиб келмаслиги учун Бангладеш чегарасида миналар қўймоқда

444
(Янгиланган 11:01 07.09.2017)
Бангладеш ҳукумати чегара миналаштирилишига қарши расмий баёнот билан чиқмоқчи

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Мьянма ҳукумати рохинд аҳолиси қочоқлари қайтиб келмаслиги учун Бангладеш билан чегара ҳудудини миналамоқда, деб хабар қилди РИА Новости Рейтер агентлига таянган ҳолда.

Агентлик маълумотларига кўра, миналаш ишлари уч кундан буён давом этмоқда. "Улар чегара сим тўсиқлари бўйлаб бутун ҳудуд атрофида миналар қўйишмоқда",- деб таъкидлади агентлик вакили. Бангладеш ҳукумати вакиллари бу ҳақда фото қайд этиш тизими ва ўз хабарчиларидан билиб олишди.

"Бизнинг қўшинларимиз сим тўсиқ панжараси олдида уч-тўрт гуруҳ одамлар ишлашаётганини кўришган. Улар ерга ниманидир кўмишш билан шуғулланганлар. Шундан сўнг, хабарчиларимиз улар мина қўйишганини тасдиқлашди",- деб маълум қилди агентлик вакили.

Бангладеш чегара қўшинлари ходими Манзур Хассан Хоннинг сўзларига кўра, сешанба куни Мьянма ҳудудида иккита портлаш овози эшитилди. Бунинг оқибатида икки нафар бола жабрланган. Жабрланган болакайлардан бири оёғидан айрилган. Болакай шошилинч ёрдам учун Бангладеш касалхонасига етказилди.

Агентлик маълумотларига кўра, чоршанба куни Бангладеш ҳукумати чегара миналаштирилишига қарши расмий баёнот билан чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Мьянма қуролли кучлари Ракхайн штатини мусулмон жангарларидан тозалаш бўйича кенг қамровли операция олиб боришмоқда.

2016 йил октябр ойида мусулмон жангарлар Ракхайн штатида полиция ва чегара масканларига ҳужум уюштиришган. Иккинчи ҳужум эса шу йил 25 августда содир бўлган.

Мьянма давлат ахборот воситалари маълумотларига кўра, 10 кун давомида Ракхайн штатида 400 киши ҳалок бўлган, улардан 30 таси ҳарбийлар ва полициячилар, 370 киши эса — рохинд жангариларидир.

444