Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин

Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини рад этди

491
(Янгиланган 13:56 13.09.2017)
КХДР Ташқи ишлар вазирлиги "санкциялар борасида навбатдаги ноқонуний резолюциянинг қабул қилиниши" Шимолий Кореяни у танлаган йўл ҳақиқатда тўғрилигига яна бир бор ишонтирди", дея алоҳида таъкидлаган

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шимолий Корея олтинчи маротаба ядровий синовларни ўтказган Пхеньянга нисбатан санкцияларни янада кучайтиришни назарда тутадиган БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги резолюциясини кескин рад этади, деб хабар қилди РИА Новости.

КХДР ТИВ томонидан эълон қилинган расмий баёнотда айтилишича, "Резолюция" АҚШ томонидан турли тубан ва агрессив воситалар ёрдамида атай уюштирилган. "Шу боис, Шимолий Корея ўзини ҳимоя қилишга бўлган қонуний ҳақ-ҳуқуқларидан уни маҳрум этишга ҳамда кенг миқёсдаги иқтисодий қамал ёрдамида давлат ва фуқароларни бўғиб қўйишга йўналтирилган, ярамас фитна маҳсулоти бўлган БМТ ХКнинг "2375 резолюциясини" энг қатъий оҳангларда қоралайди ва ўта кескин тарзда рад этади".

КХДР Ташқи ишлар вазирлиги "санкциялар борасида навбатдаги ноқонуний резолюциянинг қабул қилиниши" Шимолий Кореяни у танлаган йўл ҳақиқатда тўғрилигига яна бир бор ишонтирди", дея алоҳида таъкидлаган.

Шимолий Корея минтақада тинчлик ва хавфсизликни сақлаб туриш, мамлакат суверенитетини ва давлат сифатида мавжуд бўлиш ҳуқуқини ҳимоялаш учун ўз қудратини икки ҳисса кучайтиришга ва бу борада АҚШ билан тенглашиб олишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан КХДРга нисбатан янги санкциялар киритилиши учун овоз берди. Чекловлар Пхеньяннинг экспорт ва импорт имкониятларини сезиларли даражада қисқартиришга йўналтирилган.

2375 рақами билан номланган резолюция XXI асрда БМТ томонидан қўлланган энг қатъий тартибдаги санкциялар сирасига киритилди.

Ҳужжатга мувофиқ, КХДРга нефт ва қайта ишланган нефт маҳсулотларини етказиб беришга чекловлар қўйилган.

Шимолий Корея шунингдек, конденсатлар ва суюқ газ конденсатларини харид қилиш ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини сотиш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Барча давлатларга КХДР фуқароларига ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни бериш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябр куни КХДР минтақалараро баллистик ракеталар учун мўлжалланган водород ўқини муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди. Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари синовдан ўтказилган ўқ қувватини 120-160 килотоннга тенг, дея баҳолашмоқда. Бу эса Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига 1945 йилда ташланган энг қудратли атом бомбаларидан бир неча баробар кучлироқ деганидир. Ушбу синов Пхеньян томонидан ўтказилган олтинчи синов бўлди. Ундан бир ҳафта олдин эса КХДР Япония ҳудуди устидан баллистик ракетани учирган эди.

491
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
Меган Маркл

"Бу ҳақда гаплашиш муҳим": Меган Маркл боласини йўқотгани ҳақида сўзлади

234
Меган Марклнинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Британия шаҳзодасиГаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл яқинда боласидан жудо бўлди, у бу ҳақда The New York Timesдаги колонкада маълум қилган.

Маълум бўлишича, бу июль ойида юз берган, аммо герцогиня Сассекскаянинг ҳомиладорлиги ўша вақтда кенг жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.

"Ўғлимни каравот остидан олиб чиқиш олдидан сочларимни "хвост" қилиб йиғдим. Унинг таглигини алмаштириб, кескин титроқни ҳис қилдим. Мен у билан полга ётиб, иккимизни ҳам тинчлантириш учун алла айта бошладим, аммо куйнинг оҳанги ич-ичимдан сезаётган ҳавотирли туйғуга сира мос эмасди. Биринчи фарзандимни бағримга маҳкам қучган вақтимда, иккинчисини йўқотаётганимни англадим. Орадан бир неча соат ўтгач, касалхона койкасида турмуш ўртоғимнинг қўлидан ушлаганча ётардим. Мен унинг ёпишқоқ кафтини сезардим, кўз ёшларимиз ёмғиридан нам бўлиб кетган бармоқлари бўғинларидан бўса олдим",  деб ёзади Меган.

Унинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

"Хонадаги юз аёлдан 10-20 нафари боласидан ҳали у туғилмай жудо бўлган. Аммо, ушбу оғриқнинг лол қолдирувчи умумийлигига қарамасдан, у ҳақда гапириш (мутлақо асоссиз) уятга қоришиб кетган табулигича қолмоқда, фарзандини йўқотган аёл бу мушкулотни танҳо енгишга ҳукм қилинмоқда", - дея хотима қилган у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ва ниҳоят янги туғилган фарзандларини кўрсатишган эди.

Меган Марклнинг ўғли - Арчи Маунтбеттен-Виндзор тахт ворислари линиясида еттинчи ўринни эгаллади, у қиролича Елизавета иккинчининг саккизинчи эварасидир.

234
Американский эсминец Джон Маккейн

Британия газетаси АҚШ кемаси туфайли “жаҳон уруши хавфи” ҳақида хабар қилди

532
(Янгиланган 18:48 25.11.2020)
Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин - Daily Express.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Daily Express журналисти Пол Уитерс. РИА Новости хабарига асосан.

Мақола муаллифининг сўзларига кўра, сўнгги кунларда АҚШ денгиз кучлари билан боғлиқ иккита муҳим воқеа юз берди: хусусан, 23 ноябрь куни “Donald Cook” ҳарбий кемаси НАТОнинг ҳарбий операцияси доирасида – “денгизда хавфсизликни таъминлаш" мақсадида Қора денгизга келди. Куни кеча эса "John McCain" кемаси Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди.

"Учинчи жаҳон уруши хавфи Россия ҳарбий кемаси Америка ҳарбий кемасини ҳайдаб юборгандан сўнг яна авж олди, бу эса Москванинг ишонтиришича, кема Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди", - дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан Россия Федерацияси давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

532
Собранный урожай помидоров

Россияга Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш таъқиқланди

117
(Янгиланган 11:16 26.11.2020)
Ўзбекистондан олиб келинган маҳсулотларда ЕОИИ карантин объектлари рўйхатида бўлган - помидорлар жигарранг бурушиқлик вируси (ToBRFV))вируси аниқланган.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш таъқиқланди, чунки уларда юқумли вирус борлиги аниқланган. 

"Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича Федерал хизмати 2020 йилнинг 26 ноябридан бошлаб Россия ҳудудига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампирларни олиб киришни таъқиқлайди. Бундай чора Ўзбекистоннинг ушбу ҳудудидан олиб келинган помидор ва қалампирларда жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV))аниқланиши муносабати билан амалга оширилган", - дейилган расмий хабарда. 

Россельхознадзор ушбу зараркунанданинг Россия Федерацияси ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирларни олиб киришга чеклов ўрнатди. 

Помидорлар жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) - ЕОИИ комиссияси томонидан тасдиқланган Карантин объектлар Ягона рўйхатига киритилган. Россельхознадзор 2020 йилнинг 27 июлидан бошлаб ушбу вирусларнинг маҳсулот уруғлари ва кўчатлари таркибида бўлишига ҳам таъқиқ киритган эди.

117