Трамп на выступлении ООН

КХДР Трамп таҳдидларини "ит акиллаши"га ўхшатди

646
(Янгиланган 11:23 22.09.2017)
АҚШ президенти БМТ минбаридан туриб КХДР америкага таҳдид соладиган бўлса Кореянинг ўзини йўқ қилиб ташлаши мумкинлигини айтган эди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун келган КХДР Ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Кореяни умуман йўқ қилиб ташлаши мумкинлиги ҳақидаги таҳдидларига кескин жавоб қайтарди. Бу ҳақда РИА Новости "Ренхап" агентлигига таянган ҳолда хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ли Ён Хо меҳмонхона ёнида тўпланган журналистларга мурожаат қилиб шундай деган: "Агар у бизни итнинг вовуллашидан қўрқди, деб ўйласа, у ҳолда бу — орзудир".

Итнинг акиллаши ҳақидаги сўзлар «ит ҳуради — карвон ўтади» мақолидан олинганлиги деб ёзилган агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь бошида КХДР водород жанговар ўқсиз бомбани синови муваффақиятли ўтказилганлигини маълум қилган эди. Япония ва Жанубий корея ҳарбийларига маълумотларига кўра, ушбу бомбанинг қуввати 16 кило тоннани ташкил этган. Ушбу бомба 1945 йилда Хиросимо шаҳрига ташланган атом бомбасидан 10 баробар каттадир. Ушбу ядровий синовлар КХДР тарихида олтинчи маротаба ўтказилмоқда. Август охирида эса Шимолий Корея баллистик ракеталарнинг синовини ўтказди.

Бу сабабли БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши бир овоздан КХДРга қарши янги санкцияларни қўллаган эди. 2375-сонли резолюция XXI асрда БМТнинг энг оғир санкция режимини жорий этди.

646
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

ШҲТ саммити кузга кўчирилди

5
(Янгиланган 11:41 27.05.2020)
Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ саммити онлайн ўтказиш назарда тутилмаган, у кузда одатий тартибда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия президентига яқин бўлган манбаага асосан. 

ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидмиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди, - дейилган хабарда. 

"Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак", - дейилган хабарда. 

ЖСТ 11 март куни умумжаҳон коронавирус пндемиясини эълон қилган эди. Бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5,4 миллион кишига яқинлашмоқда, улардан 343 минг нафари вафот этган. 

 

5

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

57
(Янгиланган 11:12 27.05.2020)
Ишончни йўқотиш муносабати билан ишдан бўшатилган губернатор Россия президенти қарорини ноқонуний деб судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев Россия Олий судига ариза берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Аризада собиқ губернатор ўзининг истеъфога чиқарилишини ноқонуний деб ҳисоблаши ва ушбу ишни маъмурий тартибда қайта кўриб чиқиш кераклиги қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чувашиянинг собиқ губернатори Игнатьев, ФВВ ходимига янги автомобил топшириш вақтида калитни баланд кўтариб ходимни сакрашга мажбур қилади. Интернетда тарқалган ушбу видео кўпчилликнинг ғазабини келтирган эди. Шундан сўнг Россия презиеднти Владимир Путин Игнатьевни "Ишончни йўқотиш муносабати билан" лавозимидан бўшатган эди. Ўшанда собиқ губернатор "бу ҳазил эди, биз ФВВ раҳбари билан анчадан бери дўстмиз" деган эди. 

Чувашия Республикасида губернатор сайлови 2020 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Олег Николаев ҳам иштирок этишни режалаштирган. 

57