АҚШ президенти Дональд Трамп

Трамп КХДР ва Венесуэла фуқароларига АҚШга киришни таъқиқлади

252
(Янгиланган 09:36 26.09.2017)
18 октябргача виза оладиган дипломатларга ва айни вақтда иммигрант ёки қочқин мақомига эга шахсларга ушбу таъқиқлар жорий этилмайди

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп қатор мамлакатлар фуқаролари учун Америкага киришни чеклаш тўғрисида фармон имзолаган эди. Эндиликда Қўшма Штатларга кириш чекланган давлатлар рўйхатига Венесуэла, КХДР ва Чад киритилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Оқ Уйдан келиб тушган баёнот асосида.

Венесуэла, КХДР ва Чад давлатларига нисбатан киритилган тақиқ 18 октябрдан кучга киради.

Шунингдек, Эрон, Яман, Ливия, Сурия ва Сомали давлатлари "қора рўйхат"да қоладиган бўлди. Судан ушбу рўйхатдан чиқарилди.

Рўйхатдаги еттита (Венесуэладан ташқари) давлат фуқаролари учун иммиграция визалари бўйича кириш музлатилган. Венесуэла учун тақиқ фақатгина қатор муассасалар раҳбарлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда бизнес ва сайёҳлик визаларига эга шахсларга жорий этилган.

Қолган мамлакатларга келсак, Чад, Ливия ва Яман фуқароларига туристик ва ишбилармонлик билан боғлиқ ташрифлар учун визалар берилмайди. Шимолий Корея ва Сурия фуқароларига АҚШга кириш тўлиқ ман этилган.

18 октябргача виза оладиган дипломатларга ва айни вақтда иммигрант ёки қочқин мақомига эга шахсларга ушбу тақиқлар жорий этилмайди.

АҚШ президенти Трамп ўз варорини иммигрантларни хавфсиз саралаб олиш мумкинмаслиги билан изоҳлаган.

"Менинг биринчи галдаги вазифам — Америка хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Биз хавфсиз саралашни таъминлай олмайдиган шахсларни ўз мамлакатимизда қабул қилмаймиз",- деб ёзган у Twitter даги аккаунтида.

Оқ уйнинг расмий баёнотида КХДР ва Венесуэла Америка ҳукумати билан виза масалалари бўйича ҳамкорлик қилмагани учун тақиқлар рўйхатидан ўрин олишгани таъкидланган.

252
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
Врач в больнице Саны, Йемен

БМТ қайси давлат пандемиядан омон қолмаслиги мумкинлигини маълум қилди

747
Яман мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли коронавирус пандемиясига қарши курашга бардош беролмаслиги мумкин.

Яман мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли коронавирус пандемиясига қарши курашга бардош беролмаслиги мумкин, бу ҳақда "Планета новости" портали хабар қилди.

Араб республикасидаги вазият мамлакатда очарчиликни келтириб чиқарган фуқаролар уруши, шунингдек, ҳокимият керакли миқдорда коронавирусга тест-тизимларини ва дори воситаларини сотиб олиш имкониятига эга эмаслиги туфайли жиддий мураккаблашмоқда.

Пандемиядан олдин яманликлар Денге безгаги, малярия ва ўлат касаллигини бошдан кечиришган, шу сабабли уларнинг кўпчилигининг иммунитетни заифлашган ва аҳолининг таҳминан 80 фоизи чет элдан гуманитар ёрдамга муҳтож.

Бундан ташқари, мамлакатдаги шифохоналарнинг аксарияти ёпилган - Яман минтақаларининг деярли тўртдан бир қисмида тиббий ёрдам олиш имконияти йўқ, сўнгги йилларда болалар орасида эмлашлар олиб борилмади.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари идораси вакили Жан-Никол Бозе коронавирус пандемияси Яманда қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, тестларнинг етишмаслиги туфайли касалланганларнинг аниқ сонини аниқлаб бўлмайди - расмий маълумотларга кўра, ҳозирча мамлакатда 212 та COVID-19 билан касалланиш ва 39 та ўлим ҳолатлари қайд этилди.

747
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Жители города Душанбе в защитных масках на улице

Тожикистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 3260 тадан ошиб кетди

433
(Янгиланган 18:44 26.05.2020)
Сўнгги бир кун ичида Тожикистонда 166 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Қурбонлар сони 47 нафарга етган.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тожикистонда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 3266 нафарга етди. Бу ҳақда Тожикистоннинг коронавирус ҳақидаги ягона миллий портали маълумотлари дарак бермоқда.

Сўнгги бир кун ичида 166 та янги коронавирус ҳолати аниқланган. Яна бир киши ушбу касаллик қурбони бўлиб, қурбонлар сони 47 нафарга етган. Шу билан бирга 22 киши коронавирусдан тузалиб кетган ва айни дамда уларнинг умумий сони 1417 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистонга 24 тонна дори-дармон юборгани хабар қилинган эди.

433
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента

Москвадан яна 275 нафар фуқаро олиб келинди

16
Москвадан Тошкентга 275 нафар оғир аҳволда қолган фуқаролар олиб келинди. улар 14 кун давомида карантинда бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Кеча 26 май куни Москвадан Тошкентга Ўзбекистон Ҳаво йўллари самолётида 275 нафар фуқаролар олиб келинди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Тасдиқланган парвозлар жадвалига кўра, 27 Май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент", 28 май куни Тошкент - Истамбул - Тошкент" ва "Тошкент - Ростов-на Дону - Тошкент" ҳамда 29 май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент" ва "Тошкент - москва - Тошкент" йўналишларида парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда. 

 

 



16