Саудия Арабистонида аёлларга машина бошқаришга рухсат берилди

© AP Photo / Hasan Jamali Саудовская женщина за рулем
Саудовская женщина за рулем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Қирол фармони: йўл ҳаракати хизмати аёлларга қиролликда машина бошқаришга рухсат беради", - дейилади ТИВ хабарида

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Cаудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд сешанба куни қироллик аёлларига тарихда биринчи марта машина бошқариш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолади, деб хабар қилинди Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Полицейские в Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Саудия шаҳзодаси шармандали видео учун қирол буйруғи билан ҳибсга олинди
"Қирол фармони: йўл ҳаракати хизмати аёлларга қиролликда машина бошқаришга рухсат беради", — дейилади ТИВ хабарида.

Қирол ИИВ, Молия вазирлиги, Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги вакилларидан комиссия чақиртиришга буйруқ берган. Комиссия аёлларга машина бошқариш ҳуқуқини тақдим этиш учун тегишли чораларни ўрганиш билан шуғулланадилар.

Эслатиб ўтамиз, дунёдаги энг консерватив давлатлардан бири саналмиш Саудия Арабистони кўплаб соҳаларда аёллар ҳуқуқларини чеклаган. Аммо охирги вақтларда қиролликда кўпчилик аёлларни у ёқ-бу ёққа олиб боришга мажбур бўлаётган эркакларнинг вақтини тежаш учун аёлларга машина бошқариш ҳуқуқини тақдим этиш керак, деган фикрни билдириб келаётган эди.

Бунгача саудиядаги имомлардан бири "ақлий қобилияти чекланганлиги туфайли" аёлларга машина бошқарувини ишониб топшириб қўймаслик керак, деган таъкид билан чиққан, аммо шундан сўнг у ҳукумат томонидан диний фаолиятдан узоқлаштирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0