Марш в Кельне и митинг в Штутгарте: Германия протестует против насилия

ОАВ: Берлинда Янги йил кечасида аёлларга "хавфсизлик зона"лари хизмат кўрсатади

138
(Янгиланган 16:23 31.12.2017)
Эслатиб ўтамиз, икки йил муқаддам Янги йил оқшоми арафасида Шимолий африка ва араб давлатлари фуқаролари Германиянинг Кельн шаҳрида ва бошқа шаҳарларда аёлларга тажовуз уюштирган эдилар

ТОШКЕНТ, 31 дек- Sputnik. Янги йил байрами тантаналари муносабати билан Берлин майдонидаги Бранденбург дарвозалари ёни илк маротаба аёллар учун "хавфсиз зона"лар билан жиҳозланади, деб хабар қилди Der Tagesspiegel.

Ушбу зоналар мувофиқлаштирувчи марказлар бўлиб, уларда махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар шаҳвоний зўравонлик ёхд шилқимликлардан жабр кўрган аёлларга ёрдам беришлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, икки йил муқаддам Янги йил оқшоми арафасида Шимолий африка ва араб давлатлари фуқаролари Германиянинг Кельн шаҳрида ва бошқа шаҳарларда аёлларга тажовуз уюштирган эдилар.

"Хавфсиз зоналар" айнан мана шундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун ташкил қилинмоқда.

Ташкилотчилар меҳмонларга мабодо "жаҳлдор чет элликлар" шилқимлик қиладиган бўлса, уларнинг ҳаракатлари ёқмаётганига тўғридан-тўғри ишора қилиш ва атрофдагиларга ёрдам сўраб мурожаат қилишни маслаҳат беришмоқда.

Германия полициячилар касаба уюшмаси ушбу янгиликни кескин танқид қилмоқда. "Ушбу чоралар билан биз хавфсиз зоналар билан бирга хавфли зоналар ҳам борлигини айтмоқчи бўляпмиз", — деб баёнот қилган уюшма етакчиси Райнер Вендт. У шунингдек, ушбу чорани ўйлаб топганлар мамлакатдаги сиёсий вазиятни яхши тушунмаслигини қўшимча қилган.

Аёлларнинг ҳар қандай жойда хавфсизликда бўлиш ҳуқуқи бор, деб қайд этган у.

138