Штаб-квартира Министерства обороны США

АҚШ Россияга қўшни давлатларнинг уруш шароитига тайёрлигини ўрганмоқда - ОАВ

890
АҚШни шунингдек, шарқий-европа давлатларидаги транспорт инфратузилмаси - портлар, темир ва автомобил йўллари, аэропортлар, кўприклар ҳақидаги маълумотлар қизиқтирмоқда

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. АҚШ мудофаа логистика агентлиги бешта Европа давлати — Беларус, Украина, Молдавия, Финляндия ва Полшаларнинг уруш шароитига тайёргарлигини билиш мақсадида, уларнинг инфратузилмасини ўрганади, деб хабар қилди РИА Новости агентлиги.

Пентагонга бу тадқиқот ушбу мамлакатларда турли товарларни етказиб бериш занжири ва логистик тармоқлари ҳақида тушунчага эга бўлиш учун зарур. Таъкидланишича, Петагон шунга қараб ўз саноатини уруш даврида ва фавқулодда вазиятлар шароитида ишлашга тайёрламоқчи.

Якуний ҳисоботлардан: маҳаллий ва регионал сув ва озиқ-овқат манбалари, ёқилғи, медикаментлар, саноат ускуналари ва кийим-кечаларга ҳақида маълумотлар киритилиши лозим.

Пентагонни шунингдек, қурилиш материаллари ва техникалар ҳақида ҳам маълумотлар қизиқтирмоқда. Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, баёнотларда маҳаллий ишлаб-чиқариш қувватлари ва мобиллаштириш имкониятлари ҳақида ҳам айтиб ўтилиши зарур.

АҚШни шунингдек, шарқий-европа давлатларидаги транспорт инфратузилмаси — портлар, темир ва автомобил йўллари, аэропортлар, кўприклар ҳақидаги маълумотлар қизиқтирмоқда.

890
Теглар:
уруш, Пентагон, АҚШ