Стокгольмда Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Акилов устидан суд жараёни бошланди

© AFP 2023 / JANERIK HENRIKSSON / TT NEWS AGENCYПолиция Швеции
Полиция Швеции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Акилов террорчилик жинояти ва террорчилик жиноятини содир этишга уринишда, учинчи шахслар хавфсизлигига таҳдид яратганликда айбланмоқда

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Швеция пойтахтида 2017 йил 7 апрел куни Стокгольмда амалга оширилган теракт устидан суд эшитуви бошланди. Унда айбланувчи томон сифатида Ўзбекистон фуқароси Рахмат Акилов иштирок этмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Schwedische Polizisten - Sputnik Ўзбекистон
Швецияда террорчилик қилган Акилов устидан суд 13 февралда бошланади
Ушбу ҳафтада суд эшитувчи пайшанба кунгача давом этади, ушбу вақт давомида прокуратуранинг иш билан умумий танишуви жараёни бўлиб ўтади. Айбланувчининг кўрсатмаларини суд келгуси ҳафтада тинглайди, деб ёзади нашр.

Эшитувнинг сўнгги куни 9 май санасига белгиланган, суд қарори эса июнь ойининг иккинчи ярмида чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрелида юк машинаси Стокгольмнинг марказий ва пиёдалар учун ажратилган кўчаларининг бирида одамларни босиб кетганди. 550 метр масофани босиб ўтган машина Åhlens савдо маркази биносига келиб урилган. Беш киши ҳалок бўлган, 15 киши эса турли даражадаги жароҳатларни олишган. Ҳукумат ушбу ҳодисани теракт сифатида тан олган эди. Ушбу ҳодисада 39 яшар Раҳмат Акилов бош айбдорсифатида тан олинган, у ҳодиса юз берган кунда қўлга олинган ва шу пайтга қадар қамоқда сақланиб келинмоқда.

Акилов террорчилик жинояти ва террорчилик жиноятини содир этишга уринишда, учинчи шахслар хавфсизлигига таҳдид яратганликда айбланмоқда.

Прокуратура маълумотларига кўра, Акилов ушбу жиноятга 2017 йилнинг январидан тайёргарлик кўриб келган. Олиб қочилган юк машинасида Акилов ишга туширмоқчи бўлган портловчи қурилма бўлган, аммо у фақат қисман иш берган холос. Муассасанинг таъкидига кўра, Акилов ўз жиноятини режалаштирар экан, уни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси номидан содир этишни чамалаган, ўз ҳаракатлари билан аҳоли орасида қўрқув уруғини сочмоқчи бўлган ва бу билан Швеция ҳукуматининг халқаро коалиция доирасида Ироқдаги "ИД"га қарши курашда иштирок этишини тўхтатмоқчи бўлган.

"Ислом давлати" Стокгольмдаги теракт учун жавобгарликни щз зиммасига олмаган, шу боис Акилов хужум арафасида кимлар билан халқаро доирада алоқа қилганлиги тўғрисидаги савол жавобсиз қолмоқда.

Акилов ҳақида бор маълумотлар шундан иборатки, у 2014 йилда Швециядан бошпана сўраган, лекин унга рад жавоб берилган.

ИД байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Стокголмдаги терактда гумонланган Рахмат Акилов "ИД" аъзоси бўлганини тасдиқлади
Судга тақдим этилган материалларда 150 нафар жабрдийдаларнинг исм-шарифлари санаб ўтилган. Энг биринчи ўтказилган сўроқларнинг бирида Акилов юк машинасининг рули қаршисида ўзи шахсан ўтирганини тан олган. Айбловчи томон умрбод қамоқ жазоси берилиши, ва кейинчалик мамлакатдан чиқариб юбориб, Швецияга киришга умрбод таъқиқ қўйилишини сўрамоқда.

Акиловнинг адвокати Йохан Эрикссоннинг сўзларига кўра, унинг ҳимоясидаги шахс террорчилик жиноятини содир этганлигини тан олган ва жараён давомида тергов қўмитаси билан ҳамкорлик қилган. Акилов ўз ҳаракатларига изоҳ берар экан, бу билан Швеция "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига қарши коалицияда иштирок этишини тўхтатишга эришмоқчи бўлганлигини айтган.

Акиловга айблов эълон қилинган вақтдан буёғига то суд жараёнига қадар, адвокат ўз ҳимоясидаги шахснинг мотивлари ҳақида бирорта маълумотни ошкор қилмаган, бу борада берилган саволларга ҳамма гапни суд вақтида айбланувчининг ўз оғзидан эшитган маъқуллигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0