Федорович: трансгендерлик шарқ маданиятига ҳеч қачон ёт бўлмаган

© SputnikВрач-психотерапевт Александр Федорович
Врач-психотерапевт Александр  Федорович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Покистонлик трансгендерлар мамлакат тарихида биринчи марта Саудия Арабистонига Ҳажга боришади

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Покистонлик трансгендер-йигитлар волонтер сифатида Саудия Арабистонига йўл олишмоқда. Руҳшунос Александр Фёдорович Спутник радиоси эфирида ушбу янгиликга изоҳ берди.

Хабарга кўра, 150дан ортиқ кишидан ташкил топган волонтёрлар гуруҳидан камида икки ёки уч нафар трансгендер ҳам ўрин олади.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Милиция бир йигитни гей деб калтаклаганликда гумон қилинганларни қўлга олди
Александр Фёдоровичга кўра, Покистон ҳукумати маҳаллий ижтимоий-сиёсий характердаги айрим жараёнларга фойда келтириш учун шундай ҳаракатни амалга оширмоқда.

"Лекин айнан шарқ маданияти ҳамиша трансгендерлик ташувчиси бўлган. Андрогинлар жамиятда маълум бир мавқега эга бўлишган, шаманлар даражасидаги имтиёзлардан фойдаланишган", — деди руҳшунос.

Синд Атиф провинциясида бойскаут ҳаракати комиссари Амин Ҳусейн изоҳига кўра, улар биринчи саралаш босқичидан: жисмоний тайёргарлик ва тест жараёнидан ўтишади. Шундан сўнг, яъни мазкур босқичдан ўтган ёш йигитлар сўнгги тасдиқдан ўтиш учун Диний масалалар ва конфессиялараро уйғунлик вазирлигига юборилади.

Айни вақтда Синд провинциясининг 40 нафарга яқин трансгендерлари Покистон бойскаутлари ассоциациацияси таркибига киритилган. Ўтган йилнинг июнь ойида Покистон жинси кўрсатиладиган жойда "Х" белгиси қўйилган транссексуаллар ҳаракати фаолига чет элга чиқиш паспортини берган эди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ покистонлик руҳонийлар трансгендерлар билан никоҳга рухсат берадиган фатвони эълон қилишган эди. Трансгендерлик — бу бир жинсда туғилган шахснинг кейинчалик ўзини бошқа бир жинс вакили сифатида ҳис қилишидир.

Янгиликлар лентаси
0