Ежегодное послание президента РФ В. Путина Федеральному Собранию

Путин Россия учун энг асосий таҳдид ва душманни маълум қилди

4218
(Янгиланган 15:24 01.03.2018)
Россия президенти Федерал йиғинга мамлакатдаги ҳолат ҳамда ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақида мурожаат йўллади

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Россия иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги янги мураккаб ҳолатларни бартараф эта олди, мамлакат яхлитлиги таъминланди, деди Россия президенти Владимир Путин мурожаатида.

"Биз бор эътиборимизни, бор кучимизни бир муштга жамлаб оғир ва самарали меҳнат қилиш учун иродамизни кўрсатишимиз шарт. Бундай қилмасак – бизнинг ҳам, фарзандларимизнинг ҳам, мамлакатимизнинг ҳам келажаги бўлмайди. Гап кимдир келиб ерларимизни босиб олиши ҳақида бормаяпти. Гап мутлақо бу ҳақда эмас. Биз учун энг асосий таҳдид ва душман – қолоқлик. Агар вазиятни ўзгартирмасак, қолоқлигимиз янада кучаяди", — деди Путин.

Россия президенти ҳар йили Федерал йиғинга мамлакатдаги ҳолат ҳамда ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақида мурожаат йўллайди. У Россиянинг яқин истиқбол учун ривожланишнинг стратеги йўналишларини ифодаловчи дастурий сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир.

4218
Мавзу:
Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал кенгашга мурожаати (6)