Тереза Мэй.

Скрипаль иши: Тереза Мэй Россияга ультиматум эълон қилди

2089
(Янгиланган 14:24 13.03.2018)
Россия ва АҚШ 2010 йилда ўзаро разведкачилар билан алмашишганидан сўнг россиялик собиқ разведкачи Сергей Скрипальга Британиядан бошпана берилган эди. Бешинчи март куни Скрипаль ва унинг қизи номаълум модда билан заҳарлангани ҳақида хабар тарқалди. Буюк Британия бу ишда "Россия қўли" борлигини таъкидлаб келмоқда

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Британия Бош вазири Тереза Мэй Россияни собиқ разведка бош бошқармаси полковниги Сергей Скрипални заҳарлашда айблаб, унга ультиматум эълон қилди.

"Собиқ россиялик разведкачи ва Разведка бош бошқармаси полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши ортида Россия турганлиги эҳтимолга анча яқин" — Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида худди шундай баёнот қилди.

Мажлисда разведкачининг заҳарланиши билан боғлиқ ўтказилаётган суриштирув ишларининг сўнгги маълумотлари эълон қилинган.

Мэй шунингдек, Скрипаль Россияда ишлаб чиқарилган "Новичок" оиласига мансуб асаб тизимини ишдан чиқарувчи модда билан заҳарланганини қўшимча қилган. Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Россия ва АҚШ ўзаро разведкачилар билан алмашишганидан сўнг, россиялик собиқ разведкачи Сергей Скрипальга Британиядан бошпана берилган эди.

Жорий йил 5 март куни Скрипаль ва унинг қизи Солсберида беҳуш ҳолатда топилган. Британия парламенти маълумотларига кўра, уларни россияда ишлаб чиқарилган нерв толаларини фалаж ҳолатга келтирувчи модда билан заҳарлашган. 

Британия Бош вазири Россияга сешанба куни кечгача вақт берган. Бу вақт ичида Россия томон бу ҳодиса борасида тўлиқ тушунтириш бериши керак, акс ҳолда Мэй Россияга қарши аввалгидан кўра "анча жиддий чоралар"ни қўллашни ваъда қилган.

Чоршанба куни Британия "Скрипаль иши" бўйича Миллий хавфсизлик кенгашини ўтказмоқчи. Шундан сўнг Мэй парламентда Россияга қарши қўлланилиши режалаштирилаётган чоралар ҳақида маълум қилади.

Айни вақтда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам Россияни собиқ разведка бош бошқармаси полковники Сергей Скрипаль ҳаётига тажовуз қилганликда айбламоқда.

Скрипальний заҳарланиши "аниқ Россиядан келмоқда", — деб баёнот қилган Тиллерсон.

Шу билан бирга Бош котиб тегишли далилларни тақдим этмаган.

"Суверен давлат ҳудудида ўз фуқаросига тажовуз қилиш, унинг ҳаётига суъиқасд қилишга уриниш ҳолатини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди, Россия, кўриниб турибдики, яна шу каби ҳаракатларини кўз-кўз қилаётганидан биз дарғазабмиз. Украинадан тортиб, Суриягача, эндиликда эса Буюк Британиягача Россия ўзининг масъулиятсиз кучлигини намоён қилмоқда, у жаҳонга нотинчлик олиб келмоқда, ўзга мамлакатлар суверенитетига ва ўз фуқаролари ҳаётига очиқчасига беписандлик билан ҳаракатда бўлмоқда", — деб баёнот қилган Тиллерсон.

Тиллерсон шунингдек, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэйнинг Россиянинг алоқаси борлиги тўғрисидаги баёноти АҚШ билан мувофиқлаштириб олингани ҳақида билдириб ўтди.

"Қўшма Штатлар бугунги баёнотдан аввал Бирлашган Қиролликдаги иттифоқдошларимиз билан алоқада бўлишган эди. Шу жумладан, Бош котиб ва (Буюк Британия) Ташқи ишлар вазири (Борис) Жонсон ўртасида телефон мулоқоти бўлди. Биз Буюк Британия ўтказган тергов ишларига ва у бераётган баҳоларга тўлиқ ишонамиз. Ўтган ҳафтада Солсберида рўй берган асаб толаларини фалаж қилувчи газ ёрдамида уюштирилган ҳужумда Россия жавобгар деб ҳисоблаймиз", — деган Тиллерсон.

"Биз жиноятни амалга оширганлар ҳам, ва ушбу жиноятни амалга оширишга буюртма берганлар ҳам жавобгар деган фикрга тўлиқ қўшиламиз. Жиноятни амалга оширган ва унга буюртма берганлар тегишли жиддий оқибатларга дуч келишлари лозим. Биз Бирлашган Қиролликдаги иттифоқдошларимиз билан бу борада ҳамфикрмиз ва ўз муносабатимизни мувофиқлаштиришда давом этамиз", — деб хотима қилган АҚШ Бош котиби.

Айни вақтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тереза Мэйнинг Скрипаль бўйича қилган баёнотини "британия парламентидаги цирк шоуси" деб атаб, бу провокацияга асосланган навбатдаги ахборот-сиёсий кампаниядан бошқа ҳеч нарса эмаслигини қўшимча қилишди.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Лондон бу иш бўйича шу вақтгача ҳеч бир далил ёки расмий мурожаат юбормаганини маълум қилиб келмоқда. Душанба куни эса Россия президенти Владимир Путин британияликларга Скрипалнинг заҳарланиши ҳодисасини Россия билан муҳокама қилишдан олдин аввал ҳаммасини ўзларида тўлиқ аниқлаштириб олишни маслаҳат берган эди.

2089
Мавзу:
Скрипаль иши (27)
Елбасы Нурсултан Назарбаев и президент РК Касым-Жомарт Токаев на форуме партии Nur Otan

Илк бор Хитойда учрашишган: Токаев Назарбоев билан қандай танишгани ҳақида гапирди

121
(Янгиланган 10:48 02.07.2020)
Илк учрашув давомида ҳозирги давлат раҳбари Касим-Жомарт Токаев Нурсултон Назарбоев айтган фикрлар дадиллигидан ҳайратга тушган

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Egemen Qazaqstan нашрига берган интервьюсида биринчи президент - Йўлбоши Нурсултон Назарбоев билан танишуви ҳақида ёдга олди, деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.

Икки етакчи 35 йил олдин танишишган. Токаевнинг сўзларига кўра, у Назарбоевни илк маротаба Ватан сарҳадларидан ташқарида учратган.

"1985 йилнинг сентябрида Нурсултон Абишевич Қозоғистон ССР вазирлар кенгаши раиси сифатида Хитойга ташриф буюрган эди. Ўша вақтда мен элчихонада фаолият юритардим. Ўша вақтдаёқ қозоқ ҳукумат раҳбари хитой томони билан музокаралар давомида намоён этган: чуқур билими, фикрлари дадиллиги, нутқининг изчиллиги ва равонлиги билан бизни ҳайратга солган", -дея ёш Назарбоевдан ўз ҳайратини яширмаган Токаев.

Ўша вақтда Қозоғистоннинг бўлажак президентлар норасмий тарзда суҳбатлашишга муваффақ бўладилар. Айнан ўшанда Касим-Жомарт Токаев Назарбоевни катта сиёсий келажак кутаётганини фаҳмлайди.

"Икки ярим соат давом этган норасмий мулоқотдан сўнг элчихона ходимлари билан учрашганимизда ҳамкасбларимга қараб: "Биз ҳозиргина Қозоғистоннинг бўлажак президенти билан суҳбатлашдик, чоғи", деган эдим. Орадан беш йил ўтгач, Нурсултон Назарбоев мамлакатга раҳбар бўлди", - дея қўшимча қилди Қозоғистоннинг иккинчи президенти.

Шунингдек, Токаев сахий қалб бу инсон унинг иқтидорига ишонч билдириб, бор билим малакасини мамлакат фойдаси - Қозоғистон манфаатлари учун хизмат қилдиришга имкон берганини қўшимча қилган

Токаевнинг айтишича, БМТ Бош котиби ўринбосари бўлиб ишлаган йиллар давомида у дунёнинг энг обрўли сиёсатчилари Нурсултон Назарбоев ҳақида аъло фикрларни билдиришганини кўплаб маротаба эшитган.

121
Боевики движения Талибан

NYT Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди

228
Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Американинг NYT нашри Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди.

Мақолада аноним манбаларга таянган ҳолда таъкидланишича, гўёки россия разведкасига тааллуқли банк ҳисоб-рақамидан толиблар ҳисоб рақамларига йирик молиявий ўтказмалар амалга оширилганига доир электрон маълумотларни қўлга туширишга муваффақ бўлинган. Муаллифлар фикрича, айнан шу ҳолат Россия Афғонистондаги радикал уюшмани қўллаб-қувватлаётгани далили ҳисобланади.

Шу билан бирга, Пентагон Россиянинг Афғонистондаги америкалик ҳарбий хизматчиларга қарши душманона ҳаракатлар далили мавжуд эмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда мудофаа идораси раҳбари Марк Эспер баёнот берган.

"Барча ходимларимизни ишонтирмоқчиманки, вазирлик америка ҳарбий персоналига қарши барча потенциал таҳдидларни жиддий кўриб чиқади", - деган Эспер.

Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

228
Здание Капитолия в Вашингтоне

АҚШ "толиблар билан тил бириктирганлик" учун Россияга қарши санкциялар киритмоқчи

4
АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пуллари тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Россияга нисбатан "толиблар билан тил бириктирганлиги учун" санкция киритиш зарур, деб ҳисоблайди. Аммо РФ ва "Толибон" ўртасидаги эҳтимолий алоқалар Москва ва Оқ уй томонидан рад этилиб келинмоқда.

"Биз Россияга қарши санкцияларни ҳозирнинг ўзидаёқ киритишимиз шарт", - деган Пелоси MSNBC каналига берган интервьюсида.

Сал олдин АҚШ демократ-сенатори Боб Менендес мамлакат мудофаа бюджетига толиблар билан бўлган эҳтимолий "тил бириктирув" учун президент Владимир Путин ва Россия ҳукуматига қарши санкцияларни назарда тутувчи тузатишларни киритган эди.

АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пулларини тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

Бу иш шундай маълумот келиб тушган кундан 15 кун ўтмай амалга оширилиши лозим.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, америкалик сенатор ташаббусини изоҳлар экан, АҚШда айни вақтда "кўплаб тушунтириши қийин" ҳолатлар юз бераётганини айтди.

Сал олдин Пентагон The New York Times  газетасида эълон қилинган, россия ҳарбий разведкасининг толиблар билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи далилларга эга эмаслиги ҳақида маълум қилган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

 

4