Мария Захарова ответила Терезе Мэй: Это что за разговор вообще?

"Скрипаль иши": Россия ТИВ қарши чоралар кўришга ваъда берди

460
(Янгиланган 09:51 15.03.2018)
Россия Британиянинг шошмашошарлик билан қабул қилинган ушбу қароридан афсусда эканини ва жавоб чоралари кўришга мажбур бўлишини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Британия бош вазири Тереза Мэй куни кеча "Скрипаль иши" бўйича Парламентда ўтказган мажлисида Россиянинг 23 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юбориш қарорини эълон қилган эди.

Мэй, шунингдек, Британия раҳбарияти Россия билан юқори даражадаги барча алоқаларни тўхтатишини, Британия мансабдор шахслари ва қирол оиласи вакиллари Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатига  ташриф буюрмасликларини айтиб ўтди.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова кечанинг ўзида Москва Британия Бош вазири Тереза Мэйнинг баёнотига жавобан, Буюк Британияга нисбатан, у қўллаган чораларга ўхшаш жавоб чораларини тайёрлайди, дея маълум қилди.

Захаровага кўра, жавоб чоралари айни вақтда ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, Россия давлат Думаси депутати Антон Морозов Британиянинг Россияга нисбатан чуқур ўйлаб кўрилмаган, шошмашошарлик билан қабул қилинган ушбу қароридан афсусда эканини билдирган эди.

"23 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш – бу жуда жиддий чора. Унинг оқибатида икки мамлакат муносабатлари даражаси жуда пастга тушиб кетади. Бизнинг дипломатлар мамлакатлар орасида умумий нуқталар топишга, муносабатларни яқинлаштиришга ҳаракат қилишаётган эди. Албатта, бу жуда қайғули.

Маълумки, дипломатия соҳасида ҳар бир чорага тенг жавоб бериш принципи амал қилади. Унга кўра яқин орада Россия ТИВи ҳам ана шундай жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади. Биз Давлат Думасида Британия ана шундай шошма-шошар, чуқур ўйланмаган қадам қўйганидан жуда афсусдамиз", — деди Морозов.

Сал олдин Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Россия томон Разведка бош бошқармаси собиқ ходими Сергей Скрипаль ҳодисаси бўйича текширув ишларини ўтказишга тайёрлигини айтиб, Буюк Британияни мамлакат тергов қўмитаси томонидан тилга олинаётган заҳарли моддадан намуналар тақдим этишга чақирган эди.

Бунга жавобан Буюк Британия Сергей Скрипальнинг заҳарланиши ҳолати юзасидан Россияга заҳарли модданинг намуналарини тақдим этишга мажбур эмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Британия бош вазири Тереза Мэй Лондонда собиқ шпион Скрипал ва унинг қизини "Новичок" номли жанговар газ билан заҳарлашда Россияни айбдор деб эълон қилган ва сешанба куни кечгача ушбу вазият юзасидан жавоб беришни талаб қилган эди.

Россия ТИВ ўз навбатида ушбу айбловлар учун ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлаб, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, Британия даставвал далиллар келтириши кераклигини айтган эди.

Ундан ташқари, Россия ТИВ Кимёвий Қурол тарқатмаслик Конвенцияси шартларига мувофиқ, айбловчи томон гумон қилинувчи томонга ушбу заҳарли модданинг намунасини тақдим этиши кераклигини ва тергов-қидирув материаллари билан тўлиқ таништириши кераклигини эсга солган эди.

Собиқ Бош Разведка бошқармаси (ГРУ) ходими, Сергей Скрипаль сотқинликда айбланиб қамоққа олинган. 2010 йилда қўлга олинган шпионлар билан ўзаро алмашув доирасида Скрипал ҳам қамоқдан озод қилинган ва Британияда бошпана топган эди.

"Новичок" номли заҳарли газ Совет иттифоқида 1990 йилларда ишлаб чиқарилган. У дунёда энг кучли кимёвий қуролардан бири ҳисобланади. У билан заҳарланган киши вафот этиши ёки бир умрга ногирон бўлиб қолиши муқаррар. "Новичок" газининг 2 грами 500 кишини ўлдириши мумкин. Айни дамда, халқаро шартномаларга мувофиқ, Россия ўз ҳудудида ушбу газнинг барча заҳираларини йўқ қилган.

460
Мавзу:
Скрипаль иши (27)
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19

ЖССТ Европада COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашиши сабабини айтди

93
(Янгиланган 17:25 20.09.2020)
Европанинг қатор мамлакатларида чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Европада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши коронавирусга қарши ҳимоя чораларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бу ҳақда РИА Новостига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Белграддаги офиси маълум қилди.

Албания, Босния ва Герцеговина, Словения, Шимолий Македония, Хорватия, Черногория ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово республикасида июль ва август ойида касаллик камайганидан, чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

“Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабаблари фуқаролар томонидан чораларга, айниқса, дам олишда, стадионларда, тунги клубларда, диний ташкилотларда ва байрамларда ва бошқа оммавий йиғилишда риоя қилинмасликдадир. Инфекциянинг олдини олиш ва унинг устидан назорат айрим давлатлар учун жиддий чақириқ бўлди”,  - дейилган хабарда.

Шунингдек, ташкилот барча мамлакатлар бу вазиятга тегишли чоралар билан ҳамда мувофиқлашган ва қатъий равишда муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 31 миллиондан ошиб кетган. Қурбонлар сони 963 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда.

93
Теглар:
Европа, коронавирус, ЖССТ
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Владимир Судец Военно-космических сил России

Россия Ту-160 самолётлари янги жаҳон рекордини ўрнатди

317
Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Бугун узоқ парвозлар икки экипажи Ту-160 стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Россия ҲКК учувчилари 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди”, - Россия Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.  

Кобилаш ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоққа учмаганлигини қўшимча қилди.

2010 йилдаги аввалги рекордни ҳам Ту-160 ўрнатган. Ўшанда парвоз 24 соату 24 дақиқа давом этган.

Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози  йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

Америка журнали Россиянинг энг хавфли жанговар самолётини айтди

Парвоз ва қўниш Саратов вилоятидаги Энгельс аэродромида содир бўлди. Тўхтовсиз парвоз пайтида Ту-160 самолёти олти ва Ил-78 самолёти уч маротаба ҳавода ёнилғи қуйишни амалга оширди. Маршрутнинг айрим босқичларида ракета ташувчиларга Су-35 қирувчилари, шунингдек, хорижий давлатларнинг самолётлари ҳамроҳлик қилди. Россия бомбардимончиларининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилган.

317

ХТВ телевизион дарсдаги хатолик учун узр сўради

31
16 сентябрь куни эфирга узатилган инглиз тили фани видеодарсида Нью-Йорк АҚШнинг пойтахти деб айтилган эди. Аслида Вашингтон АҚШнинг пойтахти ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун телевизион дарсда қўйилган хатолик учун узр сўради ва чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

Таъкидланишича, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

“Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраб қолган.

“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилган вазирлик.

ХТВ бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундашига умид билдирган.

Вазирлик ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.

31