Флаг России

Европанинг 20га яқин давлати Россия дипломатларини чиқариб юбориши мумкин

1031
(Янгиланган 15:18 24.03.2018)
Британиянинг Солсберисида юз берган Разведка бош боқармаси собиқ полковниги Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳодиса тобора ўткир тус олмоқда. Британия Бош вазири Тереза Мэй ЕИ давлатлари раҳбарларидан Россия элчиларини Европадан чиқариб юборишга чорламоқда

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Йигирмага яқин Европа давлатлари собиқ разведкачи Сергей Скрипал ва унинг қизи билан юз берган ҳодисадан сўнг Россия дипломатларини ўз ҳудудларидан чиқариб юборишга ҳозирлик кўрмоқда. Ғарб бу ишда Москванинг қўли борлигини тинимсиз таъкидлаб келмоқда. Бу ҳақда британиянинг The Times нашри хабар қилган.

Нашр ўз исмини ошкор қилмаган манбага таянган ҳолда "мувофиқлаштирилган чиқаришлар серияси"да Франция, Германия, Польша, Ирландия, Нидерландия, Болгария, Чехия, Дания, Эстония, Латвия ва Литва иштирок этиши мумкинлигини хабар қилган.

Нашрга кўра, 26 март куни тўрт ҳафта муддатга Европа Иттифоқи элчиси Маркус Эдерер Россиядаги чақириб олинади. ЕИ мамлакатлари раҳбарлари Брюсселда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг худди шундай қарорга келишган.

Бундан ташқари ЕИ мамлакатлари Солсберида юз берган ҳодисадан сўнг умумий баённомани тасдиқлашган бўлиб, унда улар Лондоннинг бу ишда "катта эҳтимол билан Москва жавобгар" деган баёнотига қўшилишларини билдиришган ва бу ишда "бошқача ҳақиқатга яқин изоҳ бўлиши мумкин эмаслигини" маълум қилишган.

АҚШ Давлат департаменти изоҳи

АҚШ Британия жосуси Сергей Скрипалнинг Солсберидаги заҳарланиши билан боғлиқ ҳодисадан сўнг Россия нисбатан турли чора вариантларини кўриб чиқмоқда, деб баёнот қилган 23 март куни АҚШ Давлат департементи расмий вакили Хезер Науэрт РИА Новости нашрига.

"АҚШ Россиянинг Буюк Британияда амалга оширган ўта ножўя ҳатти-ҳаракатларига турлича жавоб чораларини кўриб чиқмоқда. Бу билан биз, шунингдек, иттифоқдошимиз билан якдил эканлигимизни намоён қилиб, халқаро нормалар ва битимларни бу қадар очиқ бузган Россияни жавобгарликка тортишни истаймиз. Бугунчалик Давлат департаменти хабар қилиши мумкин бўлган чоралар йўқ бўлса-да, лекин биз ҳаракатга тушишимиз билан, бу ҳақда албатта, сизларни хабардор этамиз", — деган Хезер Науэрт.

Сал олдин CNN телеканали ўз исмини сир сақлаган манбага таянган ҳолда АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши Скрипаль ҳодисасидан кейин президент Дональд Трампга Россия дипломатларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юборишни тавсия этгани ҳақида хабар қилган эди. Бу борада қарор тез вақтда қабул қилиниши мумкин.

ОДКБ мамлакатлари нима дейди?

Россия ТИВ Москва Солсберида юз берган ҳодисага алоқадор эмаслиги ва алоқадор бўлиши мумкин эмаслигига Россиянинг ОДКБ бўйича ҳамкорлари тушуниш билан қарадилар, дея баёнот қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар Солсберида юз берган ҳодиса — британия махсус хизматларига ишлаган Разведка бош бошқармасининг захирадаги собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланишидан кейин ўткир тус олди. Британия томон ҳеч қандай далилларни келтирмасдан, "Новичок" моддаси билан заҳарланган Скрипалларнинг ўлимида Россиянинг алоқаси борлигини қатъий таъкидлади.

Ушбу муносабат билан Британия Бош вазири Тереза Мэй Россияга қарши қатор чоралар эълон қилди: 23 нафар Россия элчисининг мамлакатдан чиқариб юборилиши, олий даражадаги иккиёқлама алоқаларнинг музлатиб қўйилиши шулар жумласидандир.

Россия Скрипалларнинг заҳарланишига ўзининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қатъий таъкидлаб келмоқда.

Россия ТИВ ҳам Буюк Британияга қарши жавоб чораларини эълон қилди ва Британия элчихонасининг 23 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди.

1031
Мавзу:
Скрипаль иши (27)