Эрон: чет эл қўшинларини Афғонистондан чиқариб юбориш керак

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВ Польше размещен батальон НАТО
В Польше размещен батальон НАТО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон вакили - террорчиликка қарши курашда, биринчи навбатда, ўзаро нафрат уйғотувчи мафкураларга қарши курашиш керак, аҳолининг радикаллашиб кетишига йўл қўймаслик керак.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Тошкент анжумани давомида Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Аракчи Афғонистонда террорчиликни енгиш учун барча мамалкатлар кучларини бирлаштиришга чақирди.

Российский флаг - Sputnik Ўзбекистон
Москва Марказий Осиё бешлиги орасидаги ҳамжиҳатликни юқори баҳолади

Унинг сўзларига кўра, Ироқ, Сурия ва Афғонистонда фаолият юритаётган террорчи гуруҳлар ҳудуддаги умумий вазиятни ёмонлаштирмоқда.

“Мен шунга алоҳида эътибор бермоқчиманки, биз, барча мамлакатлар, Афғонистонни қўллаб-қувватлашда ҳамкорлик қилишимиз керак, биз биргаликда террорчиликка барҳам беришимиз мумкин”, — деди Аракчи.

Эрон вакили сўзларига кўра, террорчиликка қарши курашни синчиковлик билан олиб бориш керак. Бунинг учун биринчи навбатда ўзаро нафрат уйғотувчи мафкураларга қарши курашиш керак, аҳолининг радикаллашиб кетишига йўл қўймаслик керак.

“Уруш 40 йилдан бери давом этмоқда. Бизнинг фикримизча, хорижий қўшинлар киритилиши ҳам уни тўхтатишга ёрдам бера олмади. Шунинг учун ягона йўл, бу —  тинчлик музокаралари жараёнини бошлашдир. Биз ушбу ижобий қадамни қўйишда Афғонистон ҳукумати ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз — чет эл қўшинларини мамлакатдан чиқариб юбориш ва Афғонистоннинг ўз салоҳиятини ошириш керак”, — деди Аракчи.     

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб НАТО қўшинларининг жанговар бўлмаган “Дадил қўллаб-қувватлаш” миссияси бўлиб ўтмоқда. Унинг асосий мақсади — афғон ҳукумати ва куч тизимларини ўқитиш ва тайёрлашдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0