Министерство иностранных дел России

Қарши жавоб: Россия 60 нафар америка дипломатларини чиқариб юбормоқда

420
Лавров Ғарб мамлакатларининг Скрипал заҳарланганидан кейинги ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ устидан кулиш, дея баҳолади

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Москва Вашингтоннинг ҳаракатларига қарши жавоб йўллади ва 60 нафар америкалик дипломатларнинг чиқариб юборилиши ҳамда Санкт-Петербургдаги АҚШ Бош консуллиги фаолиятига розиликни чақириб олаётгани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москвадаги Америка элчихонасининг 58 нафар ходими ҳамда Екатеринбургдаги икки ходим чиқариб юборилаётганини таъкидлаган. Дипломатларга 5 апрел санасига қадар Россия ҳудудини тарк этиш мажбурияти эълон қилинган. Петербургдаги консуллик биносини эса 31 март санасига қадар тарк этишлари лозимлиги айтиб ўтилган.

Россия дипломатияси раҳбари, шунингдек, Москва Вашингтон сингари ҳаракат қилган барча мамлакатларга нисбатан худди шу тарзда чоралар қўлланилишини айтган.

Лавров Ғарб мамлакатларининг Скрипал заҳарланганидан кейинги ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ устидан кулиш, дея баҳолади.

У шунингдек, Скрипал ҳодисасида "Москва қўли" борлиги ҳақидаги хулосаларни "ачинарли" ва "шошма-шошар" дея атади ва яна бир марта Разведка Бош бошқармаси собиқ полковниги билан боғлиқ ҳолатга Россиянинг бирон бир алоқаси йўқлигига ишора қилди.

"Шундай қилиб, нормал суҳбатга эришиш учун, ҳақиқатни аниқлаш учун, 4 апрел куни Кимёвий қуролни таъқиқлаш бўйича ташкилот (ОЗХО)нинг навбатдан ташқари сессиясини чақиришни расман таклиф қилдик", — деган Россия ТИВ раҳбари.

Ташқи ишлар вазири шунингдек, Ғарб "рўй рост суҳбатдан" қочмаслигига ишонч билдирди ва акс ҳолатда уларнинг ҳаракатлари "ўта қўпол провокация" сифатида баҳоланишини айтди.

Скрипал заҳарланиши

Тўртинчи март куни РББ собиқ офицери ва британиялик жосус Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияни Солсбери шаҳарчаси марказида ҳушсиз ҳолатда топишади. Лондоннинг таъкидига кўра, собиқ агентини А234 моддаси билан заҳарлашган, ушбу ҳодисага эса гўёки Москва дахлдор. Россия Британия томоннинг айбловларини инкор этиб келмоқда. 

Аммо айбловлар ўз исботини топмаганлигига қарамай, Британия Россиянинг 23 дипломати чиқариб юборилиши ва Россия билан олий даражадаги муносабатлар музлатиб қўйилганини эълон қилди.

Москва бунга қарши жавоб қайтарди: Британиянинг 23 дипломати мамлакатни тарк этиши, Санкт-Петербургда Британия элчихонаси очилишига розиликни чақириб олиниши ва Британия кенгашининг фаолияти тўхтатилиши маълум қилинди.

Буюк Британияни Европа Иттифоқининг 16 мамлакати, шунингдек АҚШ, Канада, Норвегия, Австралия, Молдавия, Албания, Македония ва Украина қўллаб-қувватлади.

ЕИнинг ҳамма давлатлари ҳам россиялик дипломатларни чиқариб юбориш ғоясини қўллаб-қувватлагани йўқ.

Хусусан, бу каби чораларни қўллашдан Австрия кескин бош тортган. Австрия Россия билан диалог тарафдори эканлигини маълум қилган.

Австрия ТИВ раҳбари Карин Кнайсль Австрия ЕИдаги нейтрал давлат эканлигини таъкидлаб ўтган. 

Америка томонга келадиган бўлсак, АҚШнинг таъкидига кўра, дипломатларнинг оммавий чиқариб юборилишига қарши жавоб қайтараётган Россия ўзини-ўзи яккалашга уринмоқда.

"Менинг тушунишимча, Россия Буюк Британия билан ҳамжиҳат бўлган 28 давлатга қарши жавоб чораларини қўллашни режалаштирмоқда. Кимёвий қурол билан ҳужум қилганлик фактини ҳаёсизларча инкор этиб келаётган Россия ўзини-ўзи яккалаб қўяди", — деб айтган АҚШ дипломатик муассасаси расмий вакили Хезер Науэрт.

АҚШ Давлат департаменти вакилининг фикрига кўра, Санкт-Петербургда Бош консулликнинг ёпилишидан Қўшма Штатларга бориш учун визага эҳтиёж сезган россияликлар жабр чекиши мумкин.

420
Теглар:
Россия ТИВ, Лавров, Скрипал воқеаси, дипломатлар, АҚШ, Россия
Землетрясение в Турции

Туркия ва Грецияда кучли зилзила юз берди - видео

357
(Янгиланган 19:30 30.10.2020)
Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди - Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD).

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD).

Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ОАВ ва гувоҳларнинг хабар беришича, зилзила кучи мамлакат ғарбидаги турли вилоятларда ва Истанбулда сезилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлди, 120 киши жароҳатланди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Twitter’да 6 бино зарар кўрганини маълум қилди.

Аввалроқ Грециядаги Додекан оролларида 6,6 балли зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Афина университети сейсмик лабораториясининг маълумотларига кўра, манба Самосдан 24 километр шимоли-ғарбда, 10 километр чуқурликда жойлашган. Афинада ҳам зилзила сезилган.

357
 Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов мусулмонлар ҳақида айтган сўзлари учун Макронни ҳақорат қилди

553
(Янгиланган 19:07 30.10.2020)
Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқа франциялик вакилларининг сўзларини кескин танқид қилганлар сафига қўшилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқа франциялик вакилларининг сўзларини кескин танқид қилганлар сафига қўшилди. Спорт-РИА Новости хабарига асосан.

Спортчи "улар сўз эркинлиги шиори остида бир ярим миллиарддан зиёд мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилди", - деб ҳисоблайди.

"Биз мусулмонмиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни оналаримиз, оталаримиз, фарзандларимиз, хотинларимиз ва қалбимизга яқин бўлган барча одамлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Ишонинглар, бу провокациялар уларга ёмонлик билан қайтади", - деб ёзган Нурмагомедов.

Спортчи Макроннинг исмини тилга олмаган, аммо постга қуйидаги суратни илова қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Макрон Франциядаги диний сепаратизмга қарши катта нутқ билан чиқиш қилган ва республика қадриятларини кучайтиришга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилиши ҳақида хабар берган эди.

Франция етакчиси "Францияни чет эл таъсиридан озод этиш" ва масжидлар молиялаштирилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги хусусида фикр билдирди.

Франция президенти Charlie Hebdo сатира журналида сентябр бошида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларга изоҳ берар экан, мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлигини алоҳида таъкидлаган эди. Тарих муаллими Самюэль Пати қотиллигидан сўнг Макрон Францияда карикатуралар чоп этилишидан воз кечилмаслигини маълум қилди.

553
UzAuto Motors начнет выпускать машины в новых цветах

Монополияга қарши қўмитаси судда UzAuto Motors’га мағлуб бўлди

167
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси судда UzAuto Motors компаниясига ютқазди.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи “UzAuto Motors” АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасидан аризачи “UzAuto Motors” АЖ фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи 2 230 000 сўм ва 20 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.

167