Лавров о вербовке российских дипломатов

Лавров "дипломатик урушлар" қай даражада чуқурлашиши мумкинлигини айтди

857
(Янгиланган 18:39 03.04.2018)
"Ким биринчи бошлаган бўлса, ўша биринчи бўлиб тўхташи лозим, биз болалар ўйинини ўйнаётгандек бўлишни хоҳламайман, аммо бизнинг шериклар айнан шу иш билан шуғулланмоқда", - деб таъкидлади "Скрипаль иши" бўйича матбуот-анжуманида Лавров

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, "Скрипаль иши" туфайли Ғарб билан бўлаётган дипломатик урушларга изоҳ берар экан, улар қай даражада чуқур тус олиши Москвага боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

"Дипломатияда жавоб қайтариш тамойили бор, уни ҳеч ким бекор қилган эмас, ва бу тамойил изчиллик билан қўлланилади. Агар аввал болаликда гапирилганидек каби гапирадиган бўлсак, — ким биринчи бўлиб бошлаган бўлса, ўша тўхташи керак. Биз болалар ўйинини ўйнаётгандек сингари иш тутишни хоҳламаймиз, аммо ҳозирча бизнинг шериклар айнан шу иш билан шуғулланмоқда", — деди Лавров бангладешлик ҳамкасби билан ўтказган учрашуви якунида ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Лавровнинг сўзларига кўра, Ғарб ўйлаб топилган баҳоналар билан россиялик дипломатларни чиқариб юборди ва бу билан диалог учун имкониятни қисқартирди.

Манфаатли томонлар

Россия Ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари, "Скрипал ишида" кимнинг манфаати борлиги борасида ҳам тўхталган. Унинг сўзларига кўра, бу ўлдириш лицензияси билан ҳаракат қилиш имконияти билан машҳур британиялик махсус хизматлар ҳамда Brexit омадсизликларидан сайловчилар эътиборини чалғитиш мақсадида бўлган ҳукумат  учун кони фойда бўлиши мумкин.

Вазир "Скрипаль иши" бўйича экспертлар қаторида кўплаб давлат раҳбарлари томонидан берилаётган бир қатор саволлар борлигини таъкидлади. "Британиялик ҳамкасблар ўйинни чуқурлаштириб юборди ва энди улар жавобдан қочиб кетолмайди", — деди Лавров.

Россия ТИВ раҳбари Россия номига айбловлар сайловлар олдидан ва футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида пайдо бўлганига эъибор қаратди. Вазир навбатдаги бор Россиянинг ушбу жиноятни содир этишга ҳеч қандай асоси бўлмаганини қатъий таъкидлади.

"Бу инсон бир неча йил аввал Россия вакилларига алмашув доирасида авф этилган эди. Агар бу одамга қандайдир эътироз бўлганида, у алмаштирилмас эди", — деди Лавров.

Бундан ташқари, Россия ТИВ раҳбари Британия Россияни ҳеч қандай далилларсиз, кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича конвенцияда назарда тутилган жараёнларни бажармай айбдор қилганини таъкидлаб ўтди.

"Ҳужжатга кўра, ҳар қандай бошқа давлатга нисбатан шубҳа-гумони бўлган давлат ўша давлатга мурожаат қилишга тўлиқ ҳақли ва ҳатто бу унинг бурчи. Ўша давлат эса кўпи билан ўн кун ичида тўлақонли жавоб қайтармоғи шарт. Агар мурожаат қилаётган давлар бу жавобларни етарли деб топмаса, у КҚТТ ижроия кенгашининг навбатдан ташқари сессиясини чақиришга ҳақли. Конвенцияда бир қатор шартлар белгилаб қўйилган", — деб ҳикоя қилди Равров душанба куни ўтказилган матбуот-анжуманида.

Аммо Лавронинг таъкидига кўра, Лондон ушбу жараёнларни бажармай туриб, Россия номига айбловларни илгари сурди. Унинг сўзларига кўра, бу Британия учун "қонун ёзилмагани"ни исботлаб бермоқда.

Лавров Россия заҳарланиш бўйича барча тафсилотларни аниқлаштиришда қатъий туришини маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Москванинг Скрипаллар бўйича Лондонга қилган барча мурожаатлари ёки рад этилмоқда ёки жавобсиз қолмоқда. Лавровга кўра, агар Британия бўлиб ўтиши кутилаётган КҚТТ Ижроия қўмитаси кенгашида "Скрипаль иши" бўйича Россиянинг саволларига жавоб бера олмаса, бу ҳодиса бошдан охиригача фитна бўлганлигини англатади.

"Скрипаль иши"

Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишида Россиянинг алоқаси борлигини таъкидламоқда. Расмий Москва буни қатъий инкор этиб келмоқда.

Ўтган ҳафтада Европа иттифоқининг қатор мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва баъзи бошқа давлатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Москва худди шундай жавоб чораларини қўллади.

857
Теглар:
Буюк Британия, Скрипаль иши, Лавров, Москва
Мавзу:
Скрипаль иши (27)
Елбасы Нурсултан Назарбаев и президент РК Касым-Жомарт Токаев на форуме партии Nur Otan

Илк бор Хитойда учрашишган: Токаев Назарбоев билан қандай танишгани ҳақида гапирди

105
(Янгиланган 10:48 02.07.2020)
Илк учрашув давомида ҳозирги давлат раҳбари Касим-Жомарт Токаев Нурсултон Назарбоев айтган фикрлар дадиллигидан ҳайратга тушган

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Egemen Qazaqstan нашрига берган интервьюсида биринчи президент - Йўлбоши Нурсултон Назарбоев билан танишуви ҳақида ёдга олди, деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.

Икки етакчи 35 йил олдин танишишган. Токаевнинг сўзларига кўра, у Назарбоевни илк маротаба Ватан сарҳадларидан ташқарида учратган.

"1985 йилнинг сентябрида Нурсултон Абишевич Қозоғистон ССР вазирлар кенгаши раиси сифатида Хитойга ташриф буюрган эди. Ўша вақтда мен элчихонада фаолият юритардим. Ўша вақтдаёқ қозоқ ҳукумат раҳбари хитой томони билан музокаралар давомида намоён этган: чуқур билими, фикрлари дадиллиги, нутқининг изчиллиги ва равонлиги билан бизни ҳайратга солган", -дея ёш Назарбоевдан ўз ҳайратини яширмаган Токаев.

Ўша вақтда Қозоғистоннинг бўлажак президентлар норасмий тарзда суҳбатлашишга муваффақ бўладилар. Айнан ўшанда Касим-Жомарт Токаев Назарбоевни катта сиёсий келажак кутаётганини фаҳмлайди.

"Икки ярим соат давом этган норасмий мулоқотдан сўнг элчихона ходимлари билан учрашганимизда ҳамкасбларимга қараб: "Биз ҳозиргина Қозоғистоннинг бўлажак президенти билан суҳбатлашдик, чоғи", деган эдим. Орадан беш йил ўтгач, Нурсултон Назарбоев мамлакатга раҳбар бўлди", - дея қўшимча қилди Қозоғистоннинг иккинчи президенти.

Шунингдек, Токаев сахий қалб бу инсон унинг иқтидорига ишонч билдириб, бор билим малакасини мамлакат фойдаси - Қозоғистон манфаатлари учун хизмат қилдиришга имкон берганини қўшимча қилган

Токаевнинг айтишича, БМТ Бош котиби ўринбосари бўлиб ишлаган йиллар давомида у дунёнинг энг обрўли сиёсатчилари Нурсултон Назарбоев ҳақида аъло фикрларни билдиришганини кўплаб маротаба эшитган.

105
Боевики движения Талибан

NYT Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди

227
Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Американинг NYT нашри Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди.

Мақолада аноним манбаларга таянган ҳолда таъкидланишича, гўёки россия разведкасига тааллуқли банк ҳисоб-рақамидан толиблар ҳисоб рақамларига йирик молиявий ўтказмалар амалга оширилганига доир электрон маълумотларни қўлга туширишга муваффақ бўлинган. Муаллифлар фикрича, айнан шу ҳолат Россия Афғонистондаги радикал уюшмани қўллаб-қувватлаётгани далили ҳисобланади.

Шу билан бирга, Пентагон Россиянинг Афғонистондаги америкалик ҳарбий хизматчиларга қарши душманона ҳаракатлар далили мавжуд эмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда мудофаа идораси раҳбари Марк Эспер баёнот берган.

"Барча ходимларимизни ишонтирмоқчиманки, вазирлик америка ҳарбий персоналига қарши барча потенциал таҳдидларни жиддий кўриб чиқади", - деган Эспер.

Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

227
Аждар Куртов. Архивное фото

Афғонистоннинг ва Марказий Осиё билан яқинлашуви эҳтимоли кам - Куртов

48
(Янгиланган 10:23 02.07.2020)
Марказий Осиё ва Афғонистон ҳеч қачон яхлит бўлмаган. Айниқса совет даврида МО республикалари ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан илдам ривожланиб кетган.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. "Миллий стратегия муаммолари" журналининг бош муҳаррири ва сиёсатчи Аждар Куртов Sputnik мухбирига Ғарб давлатлари Афғонистонни Марказий Осиё билан ягона ҳудуд сифатида ҳисоблашга ҳаракат қилаётганига қарамасдан МО ва Афғонистон орасида иқтисодиё муносабатлар ривожланиши эҳтимолллиги кам деди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин "С5+1" форматидаги "Марказий Осиё - АҚШ" конференцияси бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон  ташқи ишлар вазирлари иштирок этган эди.

Ушбу анжуманда муҳокама қилинган мавзулардан бири - халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон муаммоларини ҳал қилишдаги роли бўлган эди. 

Куртов айтишига қарагандан Афғонистон кўплаб халқаро экспертлар томонидан Марказий Осиёнинг бир қисми деб баҳоланади.

"Хусусан, АҚШда "Катта Марказий Осиё" деган термин бор ва у Афғонистонни ҳам ўз ичига олади. Бундай қилишдан мақсад - Марказий Осиё республикаларига бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишдир. Собиқ Иттифоқнинг бешта республикасига бўлган муносабатни Афғонистон билан боғлаш ва шундай йўл билан Россия ролини кичрайтириб кўрсатишдир", - дейди эксперт. 

Лекин Марказий Осиё ва Афғонистон ҳеч қачон яхлит бўлмаган ва бунга бир неча сабаблар бор, деб ҳисоблайди эксперт. 

"Афғонистоннинг ва Марказий Осиё республикаларининг тарихий ривожланишида жиддий фарқ бўлган. Айниқса совет даврида. Ушбу ҳудудларнинг иқтисодий ва ижэтимоий ривожланишига назар солсак, Марказий Осиё республикалари Россия ёрдамида жуда илгарилаб кетганини кўрамиз", - дейди Куртов. 

Эксперт фикрига кўра, АҚШ ушбу ҳудудга кириб келишидан мақсади, биринчи навбатда ўз фойдаси йўлида амалга оширмоқда. 

- Вашингтоннинг Афғонистон бўйича режаси чипакка чиқди. Энди америкаликлар бобсқичма-босқич қўшинларни олиб чиқишни режалаштирмоқда. Энди америкаликлар "чиқиш юмошоқроқ" бўлиши учун қўшни давлатларни ҳам ушбу  жараёнга жалб қилмоқчи, - дейди эксперт.

"С5+1" форматида таклиф қилинаётган лойиҳаларнинг ҳеч бири ҳудуддаги реал геополитик вазиятни ҳисобга олмайди. Лекин тан олиш керакки айрим муваффақиятли лойиҳалар ҳам бўлган. Хусусан, АҚШ иштирокида Панж дарёси устидан Афғонистон ва Тожикистон орасида кўприк қуриш, Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда темирйўл қурилиши. 

Ушбу лойиҳалар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ижобий рол ўйнади, лекин Афғонистон муаммосини ҳал қилишда жиддий ёрдам бермайди, деб хулоса қилади Куртов.

Эспертнинг тўлиқ нутқини аудиоподкастимизда тингланг.

Куртов: сближение между странами ЦА и Афганистаном вряд ли произойдет
48