Первый заместитель председателя комитета Совета Федерации РФ по международным делам Владимир Джабаров

Жабаров: "Скрипаль иши" можароси Мэйнинг карьерасига нуқта қўйиши мумкин

1230
"Агар бу британиянинг ички жанжали бўлганида майли эди, лекин Тереза Мэй бунга АҚШни ҳам, Европани ҳам жалб қилди. Бу унинг карьерасига нуқта қўйиши мумкин", - дейди Жабаров

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Янги тафсилотлар очиқланган "Скрипаль иши" суриштируви билан боғлиқ жанжаллар Буюк Британия Бошвазири Тереза Мэйнинг карьерасига якун ясаши мумкин, деб таъкидлади РИА Новостига ФСБ генерали, Россия Федерация Кенгашининг халқаро қўмитаси раҳбари биринчи ўринбосари Владимир Жабаров.

Илгарироқ Британия Мудофаа вазирлиги маҳфий лабораторияси раҳбари Sky Newsга берган интервьюсида экспертлар Британия томон таъкидлаётгани каби, собиқ Разведка Бош бошқармаси, британиялик жосус Скрипаль ва унинг қизини заҳарлашда ишлатилган "Новичок" моддасининг келиб чиқиши манбасини аниқлаштира олмаганликларини айтди.

Шундан сўнг Буюк Британия ТИВ британия томонга ишлаган собиқ полковник Сергей Скрипалнинг заҳарланишида Россия томоннинг айбдорлиги ҳақида хулоса Россия кимёвий қуролни қотилликларга ишлатиш имконини қидираётганини, ва разведка хизматининг собиқ ходимлари бу учун нишон сифатида тўлиқ мос келишлари ҳақидаги ахборотларга таянган ҳолда чиқарилганини маълум қилган эди.

"Агар бу британиянинг ички жанжали бўлганида майли эди, лекин Тереза Мэй бунга АҚШни ҳам, Европани ҳам жалб қилди. Бу унинг карьерасига нуқта қўйиши мумкин", — деди Жабаров.

Жабаровнинг фикрича, лейбористлар Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг истеъфосини талаб қилишлари мумкин, консерваторлар учун эса Солсберидаги ҳодиса улар ўзлари шакллантирган катта муаммога айланмоқда.

"Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон ёки Бош вазири бу вазиятдан қандай чиқишларини ва тўкилиб бораётган суриштирув доирасида Европа қандай юзини сақлаб қолишини томоша қиламиз", — деб таъкидлади у.

Жабаровнинг фикрича, Россия ушбу ҳолатда биринчи ўринда кечирим талаб қилиши, шунингдек, гап Россия фуқаролари борасида кетаётган экан ва Скрипал ва унинг қизи заҳарланиши ҳодисасида ўтказилаётган суриштирув ишларида иштирок этишни талаб қилиши керак. Бундан ташқари, Россия томон иш материаллаританишиб чиқиш имкониятини тақдим этишларида қатъий туриши лозим, дейди парламентарий.

"Европа учун бу яна бир дарс, АҚШ ва Буюк Британия таъсирида иш қишил керакмас, мустақил бўлиш керак", — деб таъкидлади Жабаров.

Тўртинчи март куни Британиянинг Солсбери шаҳарчасида британиялик жосус Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томон А234 моддаси билан заҳарланган Скрипаллар ишига Россия давлатининг алоқадорлигини таъкидлаб келмоқда, Москва эса буни кескин рад этмоқда.

Европанинг қатор мамлакатлари, шу жумладан Франция, Германия ва Польша, Болтиқбўйи мамлакатлари, Украина, Молдавия, ҳамда АҚШ ва Канада Скрипал иши туфайли 100 дан зиёд россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар.

1230
Теглар:
Мэй, Скрипаль иши, Британия, Россия
Мавзу:
Скрипаль иши (27)