Сотрудники экстренных служб и полиции во время работы на Лондонском дорожном кладбище в Солсбери, где похоронены жена и сын бывшего российского шпиона Сергея Скрипаля

"Россия 1" Юлия Скрипалнинг опаси билан суҳбатини эълон қилди

738
(Янгиланган 18:55 05.04.2018)
Суҳбат давомида жосуснинг қизи "ҳаммаси яхши, ҳаммасини иложи бор, ҳамма тирик", дейди

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. "Россия 1" телеканалидаги "60 минут" ("60 дақиқа") кўрсатуви Юлия Скрипалнинг амаки опаси Виктория билан суҳбатини эълон қилди.

Суҳбат давомида жосуснинг қизи "ҳаммаси яхши, ҳаммасини иложи бор, ҳамма тирик", дейди.

Отасининг аҳволи ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Юлия у ҳозир нормал ҳолатдалигини, ухлаётганини айтди. Аёл шунингдек, "ҳамманинг соғлиғи нормал ҳолатдалигини, ҳеч кимда тузатиб бўлмас нарса йўқлигини" таъкидлаб ўтди. Дастур бошида бошловчилар куни кечқурун бўлиб ўтган телефон суҳбати ёзувини Виктория Скрипальнинг ўзи берганлигини айтиб ўтишган.

Шу билан бирга бошловчилар бу ёзув ҳақиқийлигини улар тасдиқлай олмасликларини ҳам маълум қилишган.

Ўтган ҳафтада Юлия Скрипалнинг аҳволи яхшилангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аёл ўзига келиб, гапиришни бошлагани айтилганди. Сергей Скрипал эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.

"Скрипал иши"

Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди.

Британия томон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишида Россиянинг алоқаси борлигини таъкидламоқда. Расмий Москва буни қатъий инкор этиб келмоқда.

Ўтган ҳафтада Европа иттифоқининг қатор мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва баъзи бошқа давлатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Москва худди шундай жавоб чораларини қўллади.

Шу кунларда Британия Россия томоннинг Солсберидаги ҳодиса бўйича биргаликда суриштирув ўтказиши ҳақидаги таклифини рад этди. Лондон шунингдек Москвага Сергей Скрипал ва унинг қизи билан алоқага имкон қолдирмаяпти.

738
Теглар:
жосус, Скрипаль, Мэй, Москва, Лондон
Мавзу:
Скрипаль иши (27)

Курскда 17 ёшли қиз 30 нафар йигитни военкоматга олиб келди

832
(Янгиланган 13:20 23.10.2020)
Россия ҳарбийлари ёшларни ҳарбий хизматга жалб этишнинг антиқа услубини топишди. Илк тажрибада янги чора 100 % самарали эканини намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россиянинг Курск шаҳрида 17 ёшли ўқувчи қиз 30 нафар йигитларни ҳарбий хизмат учун военкоматга олиб келишга ёрдам берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Ўқувчи қиз уйма-уй юриб чақириқ ёшига етган йигитларга "повестка" топширишда ёрдам берган. Йигитлар эшик ортида турган қизни кўриб, иккиланмасдан эшикни очишганда уларнинг қўлига военкомат повесткаси тутқазилган.

"Мен ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларга ҳурмат билан қарайман. Буни шарафли мажбурият деб ҳисоблайман ва ушбу ишни амалга оширишда ёрдам бердим", - дейди у қиз боланинг ўзи.  

Хабарда айтилишига кўра, повестка олган йигитларнинг барчаси ўз вақтида ҳарбий муассасага етиб келган. 

Военкомат эса ушбу тажрибадан мамнун. Улар келажакда ҳам бундай амалиётдан фойдаланишлари мумкинлигини хабар қилишган. Ёрдамчи қизга эса - миннатдорлик қоғизи топширилган. 

832
Скелет древного животного

Ер тарихидаги энг даҳшатли фалокат тафсилотлари маълум бўлди

1029
(Янгиланган 14:43 22.10.2020)
Германия олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Германиядаги Океан тадқиқотлари маркази ва Гельгольц номидаги Геология фанларини ўрганиш маркази олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости EurekaAlert’га асосан хабар қилди.

Ердаги фалокат натижасида денгиз ҳайвонларининг 95 фоизи ва қуруқликдаги ҳайвонларнинг 75 фоизи қирилиб кетган эди. Бунга ҳозирги Сибир ҳудудида Перм ва Триас даврлари чегарасида вулқон фаол ҳаракати сабаб бўлган деб тахмин қилинади, аммо бунга аниқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотда немис олимлари 252 миллион йил олдин Тетис океанининг шелф денгизлари тубидаги қазилма брахиоподларнинг қобиғидан фойдаландилар. Қобиқдаги бор элементининг изотопларини ўлчаш орқали улар турларнинг оммавий қирилиб кетишидан олдин ва кейин денгиз сувининг pH кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишди. pH даражасига атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори таъсир қилганлиги сабабли, ушбу маълумотни ҳам қайта тикланди.

Маълум бўлишича, магманинг кўламдор оқими жуда кўп миқдорда парник газини чиқарди. Унинг атмосферада тўпланиши бир неча минг йилларга чўзилиб, океаннинг кучли исиши ва кислоталилигини келтириб чиқарди. Бу денгиз калсификация қилувчи организмларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Парник эффекти қуруқликдаги ҳарорат ва кимёвий об-ҳавонинг ошишига олиб келди. Кўп миқдордаги озуқа моддалари океанга тушди, уларни ортиқча уруғлантирди ва кислородсиз ўлик зоналар ҳудуди кенгайди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсири ҳайвонларнинг турли гуруҳларини йўқ қилди.

Гидрат метаннинг эриши - фалокатнинг яна бир сабаби сифатида эҳтимолдан йироқ эди.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Хана Юрикова тушунтиришича, қадимги вулқон отилишини антропоген углерод чиқиши билан таққослаш керак эмас: барча қазиб олинадиган ёқилғилар ёқилиши атмосферада CO2нинг Перм ва Триас даврлари чегарасида бўлгани каби кўпайишига олиб келмайди.

"Шу билан бирга, ҳозирги кунда парник газининг тўпланиш суръати Ер тарихидаги энг катта биологик фалокат пайтида кузатилган кўрсаткичдан 14 баравар юқори эканлиги хавотирга сабаб бўлмоқда", - деб қўшимча қилди олим.

1029

БМТ 75 йиллиги: эски муаммолар, янги чақириқлар ва глобал ечимлар - Медведев

18
(Янгиланган 14:16 24.10.2020)
РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев БМТнинг 75 йиллигига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik.Бугун, 24 октябрь куни дунёдаги энг нуфузли глобал ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  75 йиллик юбилейини нишонламоқда.

РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев БМТнинг 75 йиллигига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Унда келтирилган асосий фиклар:

- "Инсониятнинг энг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгашида Россия таклиф қилган "ядро бешлиги" давлатларининг юзма-юз саммити бўлиб ўтади деб умид қиламиз";

- «Нафақат мавжуд қуролларнинг қисқаришини таъминлаш, балки янги таҳдидлар хавфини минималлаштириш ҳам зарур. Шу нуқтаи назардан, Россия Европада ва бошқа ҳудудларда янги ракета тизимларини жойлаштиришга мораторий эълон қилди. Биз ғарбий шерикларимизнинг жавоб қадамларига умид қиламиз";

- "Шунингдек, барча космик державаларнинг фазони милитаризациялашни ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги қонуний мажбурий битимини тузилишини қўллаб-қувватлаймиз";

- "Афсуски, тинчликни сақлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, биз ҳали ҳам бир томонлама тажовузкор ҳаракатлар, хусусан, АҚШ ва унинг НАТО блокига кирувчи уларнинг иттифоқчилари томонидан суверен давлатларнинг ички ишларига аралашиш бўйича қўпол уринишларнинг гувоҳи бўляпмиз";

- “Глобал ахборот маконида хавфсизликни таъминлаш принципиал аҳамиятга эга. Халқаро киберхавфсизлик архитектураси нафақат замонавий талабларга жавоб бериши, балки технологик тараққиёт истиқболларини ҳам ҳисобга олиши зарур”;

- “COVID-19 эпидемияси фақат сиёсий эркинликлар ўз-ўзидан инсонлар ҳаётини сақлаб қололмаслигини аниқ кўрсатиб берди. Бунинг учун тиббий ёрдам ва ижтимоий муҳофаза қилишнинг самарали ва қулай тизими, санитария хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумдавлат дастурлар, ҳукумат давлат органларининг барча даражаларида ҳаракатларни ниҳоятда мувофиқлаштириш талаб этади".

18