Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором

Россияда Telegram блокланадиган бўлди

460
(Янгиланган 14:08 13.04.2018)
Роскомнадзорга ушбу чорани зудлик билан қўллашга рухсат берилди

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Москванинг Таганский суди Роскомнадзорнинг Россияда Telegram мессенжерини блоклаш ҳақидаги даъвосини қондирди, деб хабар берди РИА Новости.

Роскомнадзорга ушбу чорани зудлик билан қўллашга рухсат берилди.

Роскомнадзор ва ФХХ вакилларининг айтишларича, Telegramнинг махсус хизматларга шифрлаш калитларини беришни рад этиши давлат ва жамият манфаатларига таҳдид солади ҳамда террорчиларга қўл келиши мумкин.

Telegram юристлари суд мажлисига келишмади. Уларнинг билдиришларича, мессенжер асосчиси Павел Дуров юристларга суд мажлисига боришни ман этган.

Эслатиб ўтамиз, олтинчи апрел куни Роскомнадзор ФХХга шифрлаш калитини беришдан бош тортгани учун Telegramни блоклаш бўйича судга мурожаат қилганди.

Компания адвокатлари эса ФХХнинг талабини бажариш техник жиҳатдан имконсиз эканлигини – бунга мессенжер тузилиши имкон бермаслигини билдиришганди.

Дуровнинг ўзи эса Telegram Роскомнадзор талабига бўйсунмаслигини, мессенжер сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги тарафдори эканлигини айтганди. Шунингдек, у блоклаш ҳақидаги таҳдид ҳеч қандай самара бермаслигини қўшиб қўйганди.

460
Иллюстрированное изображение вируса COVID-19

Қачон тугайди? Олимлар коронавируснинг 3-чи тўлқини ҳақида огоҳлантиришди

88
(Янгиланган 13:50 13.07.2020)
Дунёга янги коронавирус штаммининг 3-чи тўлқини таҳдид солмоқда, у гриппнинг тарқалиши билан бошланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Дунёга коронавируснинг янги штаммининг 3-чи тўлқини таҳдид солмоқда. Бу ҳақда америкалик шифокор Чад Крилич Deutsche Welle телеканалига берган интервьюда маълум қилди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, агар ҳукумат ва фуқаролар хавфсизлик чораларига риоя қилмаса коронавирусни юқтириб олишнинг янги ҳолатлари рекорд даражага кўтарилиши мумкин.

Шифокор АҚШда чекловлар аста-секин олиб ташлаш бошлаганида, май ойининг охирида инфекциянинг такроран пайдо бўлганига эътибор қаратди.

Крилличнинг фикрига кўра, бундай ҳолатларга эътибор бермай бўлмайди, улар фонида етарли миқдордаги ҳимоя, тест ва дори-дармонлар билан таъминлаш керак.

Коронавируснинг учинчи тўлқини гриппнинг тарқалиши билан бошланиши мумкин, деб ҳисобламоқда мутахассис.

“Бу худди 3 актли спектаклга ўхшайди, ва биз ҳозир иккинчисидамиз. Кейин учинчиси бўлади”, - деди шифокор.

Крилич таъкидлашича, коронавируснинг янги тўлқини турли омилларга, шу жумладан вакцина ихтиро қилиниши ва аҳоли томонидан санитария-эпидемиология чораларига риоя қилишига боғлиқ.

88
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Клиент Сбербанка вносит наличные деньги в банкомат

Россияда рублни деноминация қилиш таклиф қилинди

140
(Янгиланган 13:42 13.07.2020)
Жаҳон ва Россия иқтисодиётдаги трендлар ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлайдиган “Алпари” маркази томонидан Россия валютасини деноминация қилиш таклиф қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. "Алпари" ахборот-таҳлил марказининг раҳбари Александр Разуваев Россия валютасини юз баравар деноминация қилиш таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Аввалроқ, Россия Марказий банки муомаладаги нақд пул миқдори рекорд даражага - 12,42 трлн рублга етганини маълум қилганди. Регуляторнинг маълум қилишича, сўнгги бир ой ичида бу миқдор 3,5 фоизга ошган.

Разуваевнинг сўзларига кўра, деноминация копейкани муомалага қайтаришга имкон беради, долларнинг курси эса 70 копейка ташкил қилади. Экспертнинг фикрича, бу Россия валютасига ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

У муомаладаги пул массасининг кўпайишини баъзи россияликлар норасмий шаклда иш ҳақи олиши билан изоҳлади.

Эксперт фикри

Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти директори Руслан Гринберг, Разуваевнинг таклифига қарши чиқди. Унинг фикрича, деноминация ваҳима қўзғаши мумкин, чунки бундай чоралар кўпинча валютанинг кескин қадрсизланиши шароитида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда охирги марта деноминация 1998 йилда 1000:1 коэффиценти билан ўтказилганди. Ўша вақтда пул бирлиги қуйидаги нисбатда ўзгарди: 500 рубл - 50 копейка; 1000 рубл - 1 рубл; 5000 рубл - 5 рубл; 10000 рубл - 10 рубл; 50 000 рубл - 50 рубл; 100 000 рубл - 100 рубл; 500 000 рубл - 500 рубл.

Деноминациядан сўнг 2001 йилда 1000 рубл банкнота муомалага киритилди, 2006 йилда эса 5000 рубл киритилди, у айни вақтда мамлакатда энг йирик банкнота ҳисобланади.

140

Қозоғистонда пандемия қурбонлари хотирасига бир дақиқа сукут сақланди видео

0
Бугун қўшни республика Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига умуммиллий мотам куни. Аввалроқ давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев 13 июлни мотам куни деб эълон қилиш ташаббуси билан чиққанди.

Бугун бутун Қозоғистон мотам тутмоқда: давлат байроқлари туширилган, телевизион ва радиоканаллар кўнгилочар дастурларни намойиш қилмайди, давлат ташкилотлари сайтлари оқ-қора тус олган.

Соат 12:00 да бутун мамлакат бўйлаб бир дақиқа сукут сақланди. Маросимда Қозоғистон президенти ҳамда мамлакатнинг бошқа расмийлари иштирок этди.

Қозоғистонда коронавирусдан жами 375 киши қурбон бўлган. Пандемия бошлангандан буён 58 мингдан зиёд касалланиш ҳолати қайд этилган. 34 мингдан ортиқ бемор COVID-19 енгган

0
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси