Город Солсбери в Великобритании, где были отравлены С. Скрипаль и его дочь

Лавров портлатган бомба Британия ҳукуматини вайрон қилмоқда

1940
(Янгиланган 20:20 17.04.2018)
Жаҳоннинг яккаю-ягона ҳокими бўлишни истаган давлатнинг устуворлиги барчанинг кўзи ўнгида йўққа чиқаётган бир вақтда, нуфузли ва обрўли ташкилотлар ўзларини унинг оёғи остида қурбон қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ирина Алкснис.  Мустақил давлатларга ракета ва бомбалар ёрдамида зарба беришни хуш кўрадиган, ғарбий ҳамкорларидан фарқли ўлароқ равишда, Россия – бошқа соҳаларда “бомба портлатишни” яхши кўради.

Маълумки, ўтган шанба АҚШ, Британия ва Франция Сурияни кимёвий қурол ишлатишда айблаб, унинг устига ракеталар ёғдирган куни, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошқа “кимёвий иш” бўйича муҳим хабарни эълон қилган эди.

Россия Ташқи мудофаа мажлисида нутқ сўзлаган Сергей Лавров, Швейцариянинг Шпиц шаҳрида жойлашган, Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилотига (КҚТТ)  қарашли бўлган радио-кимёвий лабораториянинг, Скрипаллар заҳарланган Солсбери шаҳридан келтирилган заҳарли модда намуналари ҳақидаги хулосасини эълон қилди.   

Сергей Лавров ўқиб эшиттирган ҳужжатда қуйидаги сўзлар келтирилган:

“Ўтказилган экспертиза натижасида намуналарда BZ номли заҳарли кимёвий модда ва унинг прекурсорларининг излари топилган. Бу Кимёвий қуролни таъқиқлаш конвенциясининг иккинчи категориясига оид кимёвий модда ҳисобланади. BZ заҳарли кимёвий моддаси – бу инсонни  руҳий-фалаж қилиб вақтинча ҳаракатсизлантирувчи заҳарли модда ҳисобланади. Унинг таъсири қўлланилганидан 30-60 дақиқа ўтиб бошланади ва 4 суткагача давом этади. Ушбу заҳарли модда АҚШ, Буюк Британия ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари армияларида қўлланилган. СССР ва Россияда бундай кимёвий модда ишлаб чиқарилмаган.”

Ушбу ҳужжат асосида, Москва КҚТТдан, Солсберидаги воқеа юзасидан текширув ўтказилганда,  нима сабабдан Шпиц лабораториясининг экспертизаси натижалари ҳисобга олинмаганини сўради.  

КҚТТ эса, Шпицдаги лаборатория Лавровнинг сўзларини тасдиқлаш борасида берилган саволга, тўғридан-тўғри жавобдан қочиб, “Бунга фақат КҚТТнинг ҳуқуқи бор. Бизнинг ҳисоботда Британиянинг Портон-Даун лабораторияси хулосалари келтирилган. Улар шунчалик аниқ-ки уларга ишонавериш мумкин”, – дея жавоб берди.

Ушбу вазиятнинг энг “ғаройиб” томони шундаки, олимларнинг жавоби расмий шахсларни қониқтирмаганидан сўнг, улар йўқ жойдан аллақандай далиллар изламоқда ва фактларни бузиш билан шуғулланмоқда.

Бундан икки ҳафта олдин, Британия ТИВида Скрипал иши юзасидан катта жанжал келиб чиқан эди. Бунга Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг экспертиза натижалари юзасидан ёлғон гапиргани ва ушбу ишда Россияни айблагани сабаб бўлди.   

Ушбу воқеада дунё жамоатчилигини ҳайратга солган нарса бу – Британия ҳукуматининг ёлғон гапириши эмас, балким улар ушбу ишни, нақадар нўноқлик билан амалга ошираётганидир. Скрипаллар ишининг бошидан охиригача сохта экани шунчалик яққол кўриниб қолган-ки, бу халқаро сиёсатда фитна ва макр-ҳийла ишлатиш бўйича устаси фаранг ҳисобланган Британия учун – ҳақиқий шармандаликдир.

Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти

“Совуқ уруш” даврида дунёнинг икки йирик мамлакати инсоният хавфсизлиги учун муҳим бўлган масалаларда келишиб олиши учун бир неча халқаро ташкилотлар яратишган эди. Ушбу ташкилотларнинг асосий мақсади дунёда мувозанат ва барқарорликни сақлаб туриш бўлиб, уларнинг фаолияти мустақиллик ва холисликка асосланган эди. Ўша даврда фақат ана шундай  асосда бир-бирига ишонмайдиган икки давлат орасида муҳим масалалар бўйича келишувларга эриши мумкин эди.

Ушбу ташкилотнинг пойдевори ўта мустаҳкам бўлганлигини қайд этиш лозим. У совуқ уруш тугаганидан кейин ҳам у 30 йил давомида фаолият юритиб келди.

Лекин ҳамма нарса бир кун келиб тугар экан…

Кўз олдимизда юқорида айтиб ўтилган халқаро ташкилотлар тизими ҳам емирилиб кетмоқда. Бунинг исботлари ҳар соҳада кўриниб қолган.

Масалан, бир йил олдин, кўпчиллик допинг можаросида ХОК Россия олимпия жамоасига холисона баҳо беришига, Халқаро Олимпия қўмитаси ўзи ўтирган шохга ўзи болта урмаслигига ишонар эди. Лекин икки ой олдин барча, расман оқланган спортчиларга, Олимпиада ўйинларида иштирок этишига рухсат берилмаганининг гувоҳи бўлди.

БМТ — халқаро ташкилот сифатида ўз мазмунини бутунлай йўқотиб қўйгани ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бугун кўпчиллик, ушбу ташкилотнинг бир вақтлар Миллатлар лигаси каби, куни битаётгани ҳақида гапирмоқда. Бош котиб Антонио Гутерриш, Ғарб мамлакатлари Сурияга зарба берганда, оддий расмиятчилик сифатида бўлса ҳам ушбу (ноқонуний) ҳаракатларга қарши бир оғиз сўз демади. Ушбу ҳолат БМТ “тобути қопқоғига навбатдаги михларни қоқди”, десак адашмаймиз.

Охирги кунларда КҚТТ ва унинг обрўси ҳақида кўп гаплар айтилди. Айниқса ташкилот ўзининг обрўсини сақлаб қолиш учун ёлғон хулоса чиқармайди, демак Скрипал иши туфайли Россияга қилинаётган туҳматларнинг барчаси ёлғон бўлиб чиқади, қабилидаги гаплар. Бундай бўлмаганини биз бугун кўриб турибмиз.

Лавровнинг нутқига кўра, КҚТТнинг баёнотига камида битта – Россиянинг айби йўқлигини мутлақ тасдиқлайдиган далил киритилмаган. Баёнотнинг ўзи эса шунчалик мавҳум тузилганки, унинг асосида исталган томонни айблаш мумкин.

Вазиятнинг энг кулгили томони шундаки,  жаҳоннинг яккаю-ягона ҳокими бўлишни истаган давлатнинг устуворлиги барчанинг кўзи ўнгида йўққа чиқаётган бир вақтда, нуфузли ва обрўли ташкилотлар ўзларини унинг оёғи остида қурбон қилмоқда.

1940
Мавзу:
Скрипаль иши (27)
Штаб-квартира ВОЗ в Женеве.

АҚШ БССТ билан муносабатларни узмоқда, Россия ва ЕИ бунга қарши чиқди

150
Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида 2соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганлигидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ўз мамлакати Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларни узаётгани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Трамп ўз қарорини БССТ Вашингтон томонидан талаб қилинган ислоҳотларни ўтказишдан воз кечгани билан изоҳлаган. Энди Қўшма Штатлар ташкилот учун мўлжалланган маблағларни бутун дунё бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида зарур бўлган шошилинч эҳтиёжларга йўллайди.

Илгарироқ Трамп БССТ директори Тедрос Адханом Гебрейесусга мактуб йўллаган ва унда агар ташкилот бир ой давомида ислоҳотларни ўтказмаса, молиялаштиришни тўхтатиши ва аъзоликни қайта кўриб чиқишини айтиб, таҳдид қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, Америка президенти маъмурияти БССТнинг коронавирус пандемиясига нисбатан номувофиқ муносабатини аниқлаган.

Хатда ёзилишича, ташкилот гўёки ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Уханда инфекция тарқалишига оид хабарларни инкор этган ва мустақил ўрганишларни ўтказмаган. Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида "соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

Трамп сўзларига кўра, ташкилот Хитойга халқаро экспертлар юборилишида қаттиқ турмаган ва Пекиннинг мамлакат ичида ҳаракатни таъқиқлаш қарорини маъқуллаган, аммо шу билан бир вақтнинг ўзида АҚШ чегарасини ёпиш ёки ХХРдан келаётганлар учун таъқиқ қўйиш сингари чораларга қарши бўлган.

БССТ бош директори Америка ҳукумати томонидан илгари сурилган ультиматумга изоҳ беришдан бош тортган.

Россияда АҚШ позицияси кескин танқидга олинди. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва халқаро ташкилот номи бу тарзда булғанаётганидан ташвишдалигини баён этди. Лавров "ҳар қандай ташкилот ўз фаолиятини яхшилаши керак, аммо бу иш конструктив мулоқот орқали амалга оширилиши лозим", деган фикрда. Идора вакили Мария Захарова ҳам Вашингтоннинг, айниқса, ҳозирги коронавирусга қарши курашиш шарт-шароитида БССТни сиёсий ҳисоб-китоблар майдонига айлантиришга қаратилган уринишларини ноўрин, дея баҳолади.

Қўшма Штатларнинг ушбу позициясини Европа иттифоқи ҳам қўллаб-қувватламади. ЕИга аъзо мамлакатлар барчани юзага келган мураккаб вазиятда БССТ атрофида жипслашишга чақирмоқда.

Хитой ТИВ Трамп мактубига изоҳ берар экан, Америка ҳукумати шу йўл билан COVID-19 профилактикасига қарши олиб борган самарасиз чоралари учун айбни ўз бўйнидан сокит қилишга уринаётганини таъкидлади.

150
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Хитой коронавирус Ухан бозоридан тарқалган, деган версияни рад этмоқда

371
Таъкидланишича, тадқиқот давомида Хитойдаги савдо нуқтасида сотилган ҳайвонлар намуналари ўрганилган. Улардан COVID-19га олинган тест натижалари ўз тасдиғини топмаган. Бу эса харидорларга инфекция ҳайвонлардан ўтмаганини билдиради

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ухань шаҳрида жойлашган Хуанань денгиз маҳсулотлари бозори 2019-nCoV коронавирусининг биринчи манбаи бўлмаган. Бу ҳақда Касалликлар профилактикаси ва назорати миллий марказидаги хитой олимлари баёнот қилдилар, деб ёзади "Daily Mail" нашри.

Таъкидланишича, тадқиқот давомида Хитойдаги савдо нуқтасида сотилган ҳайвонлар намуналари ўрганилган. Улардан COVID-19га олинган тест натижалари ўз тасдиғини топмаган. Бу эса харидорларга инфекция ҳайвонлардан ўтмаганини билдиради.

"Маълум бўляптики, бозор инфекцияланиш қурбонларидан бири бўлган", — деб айтган марказ раҳбари Гао Фу.

Шу билан бирга вирус "ўртадаги ҳайвон орқали" одамларга юқишидан олдин кўршапалакларда вужудга келгани тасдиқланди. Инфекцияланишнинг аниқ жойи маълум эмас.

Хитой ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабрида БССТни мамлакатнинг марказий қисми (Хубэй провинцияси)да номаълум пневмония авж олгани ҳақида хабардор этган эди. Мутахассислар касалликнинг қўзғотувчиси янги турдаги коронавирус бўлганини аниқладилар, сал кейин касаллик COVID-19, дея расмий ном олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни дунёда янги коронавирус пандемиясини эълон қилди.

371
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

126
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

126