Рамзан Кадыров

Қодиров Чеченистон раҳбарлигидан кетиб, Россия учун жанг қилишга тайёрлигини айтди

1301
Бизнинг йигитларимиз тайёр. Ва мен ўйлайманки, биз, генералларга субъектлар раҳбарлари ваколатидан воз кечиб... давлатимиз яхлитлигини ҳимоя қилиш учун олдинга ҳаракатланиш вақти келди", - деб айтган Қодиров

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров "Россия 24" телеканали эфирида агар шунга талаб бўлса, республика раҳбари ваколатини зиммасидан сокит қилиб, ўз ватанини жангчи сифатида ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.

Илгарироқ худди шу интервьюда Қодиров Сурияда юзага келган вазиятни Россияга босим ўтказиш дея баҳолаган эди. Қодиров, шунингдек, "агар шундай давом этаверса, Россия куч усулларини қўллашга мажбур бўлади", — дея таъкидлади.

"Мен сиёсатга жангчи сифатида кириб келганман. Ва менинг севимли ишим — жанг қилиш асносида халқ ва давлатни ҳимоя қилишдир. Шу боис ҳар қандай мураккаб топшириқни бажаришга тайёрмиз — Бош қўмондон нима деса, шундай бўлади. Бизнинг йигитларимиз тайёр. Ва мен ўйлайманки, биз, генералларга субъектлар раҳбарлари ваколатидан воз кечиб… давлатимиз яхлитлигини ҳимоя қилиш учун олдинга ҳаракатланиш вақти келди", — деб айтган Қодиров.

1301
Теглар:
Россия, Чеченистон раҳбари, Рамзан Қодиров

Кремл "Путин қасри" ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди

529
(Янгиланган 20:21 20.01.2021)
Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган суриштирувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган текширувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

Куни кеча Навальний жамоаси президент Қора денгиз қирғоғида 100 миллиард рублга қаср қургани тўғрисидаги материални эълон қилди.

"Биласизми, бу мавзу 3-4 йил олдин тармоққа ташланганди. Ва бу ҳолатда қуруқ сафсата қилинмоқда, мана бу ҳийла-найранглардан фойдаланишга бир неча бор уринишди. Кўпинча ўзларини қийнашмаяпти ҳам <...> ҳеч бўлмаганда бирон бир нарсани исботлаш эмас, ҳеч бўлмаганда тасвирлаб беришга минимал уринишлар билан” - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

У ягона янгилик бу - "монтаж ҳикоялари"дан фойдаланиш бўлган, дея тахмин қилди.

"У ерда, маълум бир қасридаги бассейнда, Путиннинг Енисейда сузиб юргани акс этган <...> бутун дунёда тарқалган <...> тасвирлар қўшиб қўйилган. Бу шундай қуруқ констатация", - деб тушунтирди Кремл вакили.

Бундан ташқари, Песков россияликларни "ФБК муттаҳамларига" пул ўтказмасликка чақирди, бундай текширувлар – бу фирибгарлик эканлигини таъкидлади.

"Давлат раҳбарига қарши тайёрланган ва тайёрланаётган ахборот хужумлари ҳақида аллақачон бизга маълум. Улар бўлган, афсуски, давом этади. Бу ҳолатда президент мавжуд бўлмаган мулкка эгалик қилишда айбланмоқда. Бутун мол-мулк Россия президенти томонидан ҳар йили декларацияланади ва чоп этилган йиллик декларацияда акс этган", - деб хулоса қилди Песков.

529
Теглар:
Навальний, Кремль, Москва, Россия
Мавзу бўйича
Кремль ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди
Олимпиада-Навальний жанжали: АҚШ ва Британия энг қимматли нарсасини қутқармоқда
Лавров ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади
Навальний билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишга асос йўқ - Лавров
Коронавирус, Беларусь, Қорабоғ ва Навальний: РФ ташқи разведка раҳбари билан интервью

Мелания Трамп Оқ уйнинг 70 йиллик анъанасини бузди

705
(Янгиланган 18:32 20.01.2021)
Мелания Трамп АҚШ бўлажак биринчи хоними Жил Байденни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишдан бош тортди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Мелания Трамп АҚШ бўлажак биринчи хоними Жил Байденни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишдан бош тортиб, 70 йиллик анъанани бузди. Бу ҳақда LADbible портали хабар қилди.

Анъанага кўра, кетишдан аввал биринчи хоним турмуш ўртоғи президентлигининг сўнгги кунларида 2-3 қаватлардаги хоналар бўйлаб экскурсия уюштиради. 70 йил давомида АҚШ президентлари рафиқалари бўлажак биринчи хонимлар билан чой ичиб, уларга Оқ уй "хўжалиги"ни топширадилар. 4 йил олдин Мелания ўзи собиқ биринчи хоним Мишел Обама билан чой базмида меҳмон бўлиб, президент қароргоҳи бўйлаб сайр қилган.

Таъкидланишича, Мелания биринчи хонимнинг лавозимидан 47 фоиз маъқуллаш рейтинги билан тарк этади, бу аввалги хонимларга қараганда анча паст.

Бу анъана 1952 йилда президент Гарри Трумэннинг рафиқаси Бесс Трумэн Дуайт Эйзенхауэрнинг рафиқаси Мэми Эйзенхауэрни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишидан бошланган.

АҚШнинг янги президентининг инаугурацияси 20 январ куни бўлиб ўтади. Дональд Трамп маросимда қатнашмаслигини айтганди. У инаугурациядан тўрт соат олдин Вашингтонни тарк этади.

705
Теглар:
инаугурация, сайлов, Мелания Трамп, Дональд Трамп, АҚШ
Мавзу бўйича
Дональд Трамп президент бўлгани шарафига Мелания билан рақс тушди
Дональд ва Мелания Трамплар Мирзиёевга мактуб йўллашди
Трамп ва Мелания Шавкат Мирзиёевга табрик йўллашди
Мелания Трампнинг сариқ рангдаги кўйлаги қизғин муҳокама қилинмоқда
“Дональд - жангчи”: Мелания Трамп эрини қўллаб-қувватлади
Мелания қиёфадоши? Трамп яна рафиқасини алиштириб қўйишда гумонланмоқда