Вид на Московский кремль

Дресс-код ва медал: Путиннинг инаугурацияси тафсилотлари

777
(Янгиланган 23:30 04.05.2018)
Путиннинг инаугурациясига таклиф этилганлар орасида Россиянинг биринчи президенти беваси Наина Ельцина ҳам бор

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурацияси маросимига таклиф этилган меҳмонларга Кремл Спасская минораси тасвири туширилган ва "Москва. Кремль. 2018 йил 7 май" деб ёзилган эсдалик кумуш медали тақдим этилади.

Курантлардаги миллар кун ярмини кўрсатмоқда — айнан шу вақтда сайланган президентнинг ўз вазифасига кириши билан боғлиқ тантанали маросим бошланади.

РИА Новости хабарига кўра, медалнинг орқа томонида икки бошли бургут тасвирланган ва "В.В.Путиннинг Россия президенти вазифасига киришиши" деб ёзилган бўлади. Таклифнома билан биргаликда меҳмонларга ёғочдан ясалган, ичи бахмалли қутича тақдим этилади. Қутичада эсдалик медали жойлаштирилган бўлади.

Шунингдек, инаугурация дресс-коди ҳам маълум бўлди: бу тўқ рангдаги костюм ва оддий узунликка эга кўйлак.

Қайд этилишича, Путиннинг инаугурациясига таклиф этилганлар орасида Россиянинг биринчи президенти беваси Наина Ельцина ҳам бор.

Россия президентининг ўз лавозимига тантанали киришиши маросими 7 май куни Кремльда бўлиб ўтади.

777
Теглар:
Кремль, инаугурация, Россия, Путин