Архивное фото

Россияда ҳалол ишлаётган интернет манбааларининг "Оқ рўйхати" тузилади

275
(Янгиланган 13:34 06.05.2018)
Роскомнадзор Россия ҳудудида таъқиқланган интернет ресурсларини доимий равишда блоклаб ва ушбу манбааларнинг "қора рўйхати"ни ўз сайтида чоп этиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россияда фаолият юритаётган IT соҳаси фаоллари Россия президенти маъмуриятида бўлиб ўтган мажлисда бугунги кунда Россия ҳудудида амал қилаёган "қора рўйхат" билан бир қаторда "оқ рўйхат" ташкил қилиш ташаббуси билан чиқишди.

"Оқ рўйхат"га фақат ҳалол ишлаётган интернет манбаалари киритилади. Уларнинг фаолияти қонунга зид келмаётгани бир неча босқичда текширувдан ўтказилади. Текширув мутлақ шаффоф ўтказилиши ва ҳар бир босқичнинг муайян жавобгари бўлиши шарт. Шундан сўнг "Оқ рўйхат"га киритилган сайтларнинг ip адреслари Роскомнадзор блокировкаси устидан тарқатилади ва тасодифий  блокланишдан холи бўлади", — дейилган хабарда.  

Технологик нуқтаи назардан, бу ихтисослашган муайян VPN прокси-сервер орқали амалга оширилади. Унга доимий равишда интернет манбааларининг тўлдирилган "Оқ рўйхати" юклаб турилади. Бунинг учун махсус дастур яратилади.

Эслатиб ўтамиз Россия IT-соҳасини назорат қилиб турувчи муассасаси — Роскомнадзор томонидан Telegram мессенжерини блоклаб қўйиш борасида уч ҳафтадан бери олиб борилаётган кураш туфайли бир неча айбсиз ташкилотларнинг интернет адреслари ҳам тасодифий блокировкага тушиб қолган эди. Юқорида таклиф этилаётган "Оқ рўйхат" ана шундай тасодифларнинг олдини олишга қаратилган.

275