Города мира. Пхеньян

КХДР Жанубий Корея билан 16 майга белгиланган учрашувни бекор қилди

527
Икки Корея ўртасида олий даражадаги учрашув 16 май куни икки давлат чегарасидаги Пханмунджом музокаралар пунктида бўлиб ўтиши лозим эди

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. КХДР чоршанба куни 16 май кунига Жанубий Корея билан белгиланган олий даражадаги учрашувни бекор қилгани ҳақида баёнот берди. РИА Новости хабарига кўра, Шимолий Корея ушбу қарорни АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида ўтказилган ҳарбий машғулотлар туфайли қабул қилган.

Илгарироқ Жанубий Корея КХДРнинг 16 май куни икки давлат чегарасидаги Пханмунджом музокаралар пунктида олий даражада учрашув ўтказиш тўғрисидаги таклифини қабул қилган эди.

Рёнхап агентлиги илгарироқ АҚШ ва Жанубий Корея Қуролли Кучлари 15 апрелдан бошлаб Жанубий Кореяда "Max Thunder" деб номланган ҳамкорликдаги машғулотларни ўтказиши ҳақида хабар берган.

Ҳарбий манёврларда 1200 нафар америкалик ҳарбий хизматчилар,  F-16 ва F-18В қирувчи самолётлари, шунингдек, РЭБ EA-18G палуба самолёти иштирок этади. Жанубий Корея томонидан машғулотларда 640 нафар аскар, KF-16, F-15K, F-5E, F-4E, FA-50 самолётлари, шунингдек, C-130-CN-235 самолёти жалб қилинган.

Америка-Жанубий Корея машғулотлари давомида жами юзга яқин самолётлар ҳавога кўтарилган, деб хабар қилган агентлик.

527
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (79)