Фото, сделанное на полях саммита G7

G8, G7 ёки G6+1? Ҳамма бир томон Трамп бошқа томон

1629
(Янгиланган 18:06 10.06.2018)
Квебекда бўлиб ўтган G7 саммити аъзолари энг муҳим ва асосий масалалар бўйича бир қарорга келиша олмади. Ҳаммасига АҚШ позицияси сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Хитойнинг Циндао шаҳрида ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтаётган бир вақтда Канаданинг Ла Мальбе шаҳрида “Катта еттилик” G7 саммити ҳам бўлиб ўтди, РИА Новости хабарига асосан.

Қизиғи шундаки, АҚШ президенти Дональд Трамп саммитни барчадан олдин тарк этди ва йўл-йўлакай унинг якунларини тасдиқламаслигини маълум қилди.

Ҳаммага маълумки, саммит арафасида АҚШ бир томонлама тартибда Эрон ядровий шартномасидан чиқди. Ундан ташқари барча мамлакатлар, жумладан ўзининг европалик ҳамкорлари ва ҳатто Канада учун ҳам алюминий ва пўлат учун божлар жорий қилди. Бир йил олдин эса АҚШ якка тартибда Парижда имзоланган экология шартномасидан ҳам чиқиб олган эди.

G7 мамлакатлари орасида АҚШнинг бундай “яккахонлиги” албатта кескин қарши олинди. Айниқса Франция президенти Эммануэль Макрон ва Канада президенти Жастин Тюрдолар саммит олдидан, Трамп билан охиригача курашишга тайёр эканлигини билдиришган эди. Германия канцлери Ангела Меркел ҳам Эрон ядровий дастури борасидаги АҚШ позициясига нисбатан кескин фикрлар билдирган эди.

Натижада гуёки ҳамманинг розилиги билан эълон қилинган коммюникега нисбатан АҚШнинг муносабати тушунарсиз бўлиб қолди. Сингапурга Ким Чен Ин билан учрашиш учун учиб кетаётган Дональд Трамп Канада президенти “унга нотўғри фактлар келтиргани” ва у “ўз ёрдамчиларига ушбу коммюникга рози бўлмасликни топширган” ҳақида хабар қилди.

Коммюнике

G7нинг якуний Коммюникесида айтилишига кўра, барча аъзолари ўзаро эркин савдо-сотиқ, Эронни ракеталар учирмасликка чақириш ҳақида келишиб олишган. Шунингдек улар Сурия ҳукуматини кимёвий қуролдан фойдаланишда ва Россияни Сурия режимини қўллаб-қувватлашда, “Скрипални заҳарлашда” айблашган.

G7 ёки G8?

АҚШ раҳбари саммитда яна бир фикрни эълон қилди. Хусусан, у Россияда ушбу кенгашга қайтаришни ва уни яна G8 форматига қайтаришни таклиф қилди. Трамп айтишига қараганда “Бу бутун дунё учун фойдали бўларди”.  

Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлган Влдимир Путин ушбу хабарга хотиржамлик билан муносабат билдирди.

“Биз у ташкилотдан чиққанимиз йўқ. Ҳамкасабаларимизнинг ўзлари бир вақтлар Россияга келишдан бош тортган эди. Марҳамат, келишсин Москвага, биз уларни кўришдан хурсанд бўламиз”, — деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, бир вақтлар ушбу ташкилот "G8", яъни "Катта саккизлик" деб аталар эди. 2014 йилда Украинада ҳукумат ўзгариши ва Қримнинг Россияга қўшилишидан, кейин Россия G8 давлатлари Россияни Қримни "аннексия қилишда" айблаб, Москвага саммитга келишдан бош тортишган эди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтишига қарганда, айни дамда Россия учун G8 клубида иштирок этишнинг долзарблиги қолмаган. Ўтган давр мобайнида Россия ШҲТ ва G20 клублари доираси ўзининг муносиб ўрнини топган.

1629