Заседание Генеральной Ассамблеи ООН

Трамп G7 учрашувида Қрим Россияга тегишли эканлигини айтган ОАВ

734
Трамп “Украина дунёдаги энг коррупциялашган мамлакатлардан бири” эканлигини билдириб G7 Киевга кўрсатаётган ёрдамни шубҳа остига олган

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп “Катта еттилик” (G7) етакчиларига Қрим Россияга тегишли эканлигини айтган. Бу ҳақда BuzzFeed News портали дипломатик манбага таяниб хабар берган, деб ёзади РИА Новости.

Портал суҳбатдоши “у ерда яшайдиганларнинг барчаси рус тилида сўзлашишгани учун” Трамп Қримни Россияга тегишли деб ҳисоблашини билдирган.

Манба шунингдек, Трамп “Украина дунёдаги энг коррупциялашган мамлакатлардан бири” эканлигини билдириб G7 Киевга кўрсатаётган ёрдамни шубҳа остига олганлигини айтган.

734