Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган.

"Тиз чўктиролмайди": Эрдўғон АҚШдан бўлаётган босимга жавоб қайтармоқчи

613
Туркия президенти тахминига кўра, савдо урушини бошлаб юборганлар, "Туркияни барча соҳаларда ўзига тобе қилшни режалаштиришмоқда. "Туркия "ўта айёр ўйин"га рўбаро бўлган. Аммо мамлакат валюта курсидан титрамайди", дейди Туркия президенти

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Америка ҳукумати томонидан бошлаб юборилган савдо урушига расмий Анқара қай тарзда жавоб қайтариши тўғрисида сўзлаб берди.

Илгарироқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Туркиядан олиб кириладиган алюмин ва пўлатга тўланадиган бож оширилганлиги ҳақида эълон қилган эди. Бу эса ўз навбатида туркия лирасининг фавқулодда пастлаб кетишини келтириб чиқарди.

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, Анқара "янги бозорларга юз ўгиришни" режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Эрдўғон Туркия янги ташкилот ва иттифоқларга қўшилишини ҳам истисно этмади.

Туркия президенти тахминига кўра, савдо урушини бошлаб юборганлар, "Туркияни барча соҳаларда ўзига тобе қилиб олишни режалаштиришмоқда. Эрдўғон Туркия "ўта айёр ўйин"га рўбаро бўлганини айтди. Аммо мамлакат "валюта курсидан титрамайди", деди у.

Шу билан бирга, Туркия президенти АҚШни барча террорчилик уюшмалари билан алоқада айблади.

"Биз, 81 миллионли мамлакат билан ҳамкорлик ва иттифоқдошликни террорчилик ташкилотлари билан бўлган алоқалар учун қурбон қиладиганларга "алвидо" деймиз", - деб таъкидлаган Эрдўғон.

Унинг сўзларидан Anadolu агентлиги иқтибос келтирган.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, АҚШ Туркияни тиз чўктира олмайди. Эрдўғон, шунингдек, ўз халқини ваҳимага тушмасликка ва валюта харид қилиш мақсадида, банкларни қамал қилмасликка чақирган.

Сал олдин Америка Молия вазирлиги протестант мазҳабидаги руҳоний Эндрю Брансон иши туфайли, Туркия Адлия вазири Абдулхамит Гюлга ва мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуларга қарши санкциялар киритган эди.

Амалдорларга АҚШга кириш тақиқланди, уларнинг Америкадаги активлари эса музлатиб қўйилди. Шундан кейин лиранинг долларга нисбатан қиймасти фавқулодда пасайиб кетди.

Америкалик пастор Туркияда 2016 йилнинг октябридан бери ушланиб келинади. Эндрю Брансон радикал ислом тарғиботчиси Фатхулла Гюленнинг FETO ташкилоти билан ҳамкорликда, шунингдек, Туркияда тақиқланган Қурдистон Ишчи партиясини қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда. Брансоннинг ўзи барча айбловларни инкор этиб, уларни "шармандали ва жирканчли" дея атаб келмоқда.

613