Флаг Польши

Польшада сиёсатчи Sputnikка берган интервьюси учун лавозимдан бўшатилди

396
Журналист билан суҳбатда у Россия президентидан "ғоятда таъсирланганини" ва "уни қаттиқ ҳурмат қилиши" ҳақида гапирган

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Польшалик сенатор, "Фуқаролик платформаси" партияси аъзоси Мачей Грубский душанба куни Sputnik Polskaга берган интервьюси туфайли фракциядан чиқиш тўғрисида ариза ёзади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Журналист билан суҳбатда у Россия президентидан "ғоятда таъсирлангани" ва уни "қаттиқ ҳурмат қилиши" ҳақида гапирган.

Шунингдек, сенатор Путинни "жуда ақлли раҳбар ва даҳо геосиёсатчи" деб атаган.

Грубскийнинг сўзларига кўра, у россиялик етакчининг дунёнинг турли чеккаларида Россия манфаатларига риоя қилиши сингари уддабурролигидан таъсирланган.

Бундан ташқари, Грубский Украинанинг Россия билан можаросида Польша расмий Киевни қўллаб-қувватлашига қарши эканини билдирган.

Сиёсатчининг партиядаги аъзолигини шу заҳоти тўхтатишган, бу ҳақда партия дисциплинаси учун масъул бўлган Лукаш Абгарович маълум қилган. У Грубскийнинг сўзлари "Фуқаролик платформаси" қарашларига мос келмаслигини таъкидлаб, унинг фикрларини "давлат манфаатлари учун зарарли", деб атаган.

396