Афганские полицейские в Кабуле.

Россия Афғонистон бўйича учрашувни тайёрлаяпти

286
Россия Афғонистон ҳукумати билан учрашув санасини белгилаш бўйича иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия Афғонистон бўйича учрашувни тайёрлаяпти. Уни шу йил якунига қадар ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда журналистларга Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Игор Моргулов маълум қилди.

“Биз ушбу учрашувни тайёрлаш ишларини давом эттирмоқдамиз. Учрашув бекор қилинмаган, у кўчирилган. Биз ҳозир Афғонистон ҳукумати билан йиғилиш санасини белгилаш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Умид қиламизки, учрашув шу йил якунига қадар ўтказилади”, - деди Моргулов Шарқий иқтисодий форумида.

Жорий йил 11-13 сентябр кунлари Узоқ Шарқ федерал университети кампуси Русский оролида тўртинчи Шарқий иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.

286