Афғонистон ҳукумат ҳарбий қўшинлари

Афғонистонда бир кунда 70 нафар жангари йўқ қилинди

379
Ўтган куни афғон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари 12 та ҳужум операцияларини амалга оширишди.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Афғонистонда миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари ва ҳаво қўшинлари ҳамкорликда ўтказилган операциялар натижасида ўтган сутка давомида 67 нафар жангари йўл қилинди, деб хабар қилди РИА Новости Tolo news телеканали хабарига асосан.

“Ўтган 24 соат ичида афғон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари 12 та ҳужум операцияларни амалга оширишди. Махсус бўлинмалар 114 та жанговар топшириқларни бажаришди. Афғонистон ҳаво қўшинлари мамлакат бўйлаб жангариларининг позициялари бўйича 12 марта зарба беришди. Ушбу операциялар натижада 67 нафар жангари йўқ қилинди”, - дейилган хабарда.

Афғон мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 28 нафар жангари жароҳатланган. Шу билан бирга, операция давомида уларга тегишли қурол ҳам йўқ қилинди.

Афғонистонда ҳукумат ҳарбий кучлари ва “Толибон” ҳаракатининг жангарилари ўртасида шиддатли кураш кетмоқда.

“Толибон” бундан аввал мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудни эгаллаган, энди эса йирик шаҳарларга ҳужумга ўтди. Шунингдек, мамлакат ҳудудида “ИШИД” террорчилик уюшмаси таъсири кучайди.

Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари ҳамкорликда терроризмга қарши  қурашиш бўйича бутун мамлакат бўйлаб операциялар ўтказишмоқда.

379