АҚШ фуқароси қилмаган жинояти учун 27 йил қамоқда ўтириб чиқди

© AP Photo/Carolyn ThompsonВалентино Диксон около здания окружного суда округа Эри в Буффало после слушания, на котором он был освобожден от обвинения в убийстве за которое отсидел в тюрьме 27 лет. 19 сентября 2018
Валентино Диксон около здания окружного суда округа Эри в Буффало после слушания, на котором он был освобожден от обвинения в убийстве за которое отсидел в тюрьме 27 лет. 19 сентября 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШда йигирма етти йил қамоқда ўтирган Валентино Диксон озодликка чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. АҚШда содир этмаган жинояти учун 27 йил қамоқда ўтирган Валентино Диксон озодликка чиқарилди, бу ҳақда РИА Новости Golfworld нашрига асосан хабар қилди.

Фото черного лабрадора по имени Люси, обнаружение, которого повлияло на расследование дела об изнасиловании, сделанное 18 июля 2018 в Джэрхарт Голф Линкс в Геарте, Орегон - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда ит ўз эгасига жинсий жиноят бўйича жазодан қутулиб қолишга ёрдам берди

Йигирма етти йил аввал Валентино Диксон тунги клубга келади. У ерда муштлашув бошланиб, отишма содир бўлади. Валентино айтишига кўра, тўқнашувда у иштирок этмаган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Бундан ташқари, у клубда 17 ёшли йигит ҳалок бўлганлигини ҳам билмайди.  

Диксон онаси айтишига кўра, улар дўстларидан ўғли полиция томонидан қидирилаётганлигини билиб қолишади. Бир неча вақтдан сўнг, уйига полиция келиб, уни ҳибсга олишади.

Бундан аввал Валентино наркотик моддаларни сақлаш учун судланганди. Шу билан бирга, тунги клубда ўқ узилган тўппонча унга тегишли бўлган. Бироқ, гувоҳлар айнан ким ўқ узганини аниқ айта олишмайди. Шунга қарамай, Диксон айбдор деб топилиб, унга 39 йил қамоқ жазоси тайинланади.

Кейинчалик, юридик университетининг кўнгилли талабалари бу ҳолатни тергов ўтказишга киришадилар. Талабалар тергов жараёнида барча гувоҳларни сўроқ қилишади. Диксон ўша вақт жазо муддатининг учдан икки қисмини ўтказган бўлади.

Медсестра набирает лекарство в шприц в стационаре - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда биринчи марта педофил кимёвий кастрация қилинади

Талабалар мудҳиш кечада Ламар Скотт исмли киши тўппончадан ўқ узганлигини аниқлашади. У йигит эса бошқа жиноят учун қамоқда бўлган. Сўроқ пайтида Скотт 27 йил олдин ўша клубда йигитга ўқ узганлигини тан олади. Талабалар тергов натижаларини ҳуқуқ тартибот органларига беришади. Натижада Диксонни озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилинади.

Озодликка чиққан Валентино сўзларига кўра, уни ноҳақ айблаган шахсларни қидиришни режалаштирмаган. У фақат оиласи ва дўстлари даврасида вақт ўтказишни хоҳламоқда. Шунингдек, рассомлик қобилиятини ҳам ривожлантириш истагида. 27 йил ичида унинг қизи турмушга чиқиб, у иккита набирали бўлган экан.

Янгиликлар лентаси
0