Ҳиндистон Россияга ҳарбий МиГ-21 самолётларини совға қилади

© Sputnik / Владимир ПервенцевИстребитель МиГ-21
Истребитель МиГ-21 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва буюртмасига кўра Мудофаа вазирлигига 3 та самолёт тақдим этилади.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Шу йил 4-5 октябр кунлари Нью-Дели шаҳрида ўтказиладиган Россия ва Ҳиндистон саммити доирасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия президенти Владимир Путинга МиГ-21 самолётларини совға қилади.

Зенитно-ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон Россиядан С-400 ракета тизимини сотиб олишга қарор қилди

Хабар айтилишича, Москва буюртмасига кўра Мудофаа вазирлигига 3 та самолёт берилади. Ушбу совға ҳозирги геосиёсий шароитда икки мамлакат ўртасида дўстлик ва кенг стратегик ҳамкорлик рамзидир.  

Авиция тарихида Миг-21 энг оммабоп ҳарбий самолёт ҳисобланади. Бу самолёт собиқ иттифоқда 1959-1985 йилларда, шунингдек Чехословакия, Ҳиндистон ва Хитойда ишлаб чиқарилган.

Умумий ҳисобда 11,5 минг дона ушбу турдаги самолёт ишлаб чиқарилган. МиГ-21 жаҳоннинг 50 та давлат ҳаво қуролли кучлари фойдаланади.   

Янгиликлар лентаси
0