Владимир Путин Хабиб Нурмагомедов билан учрашди

© Sputnik / Михаил КлиментьевПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе форума "Россия - спортивная держава"
Президент РФ В. Путин принял участие в работе форума Россия - спортивная держава - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Ҳабибни “муносиб ва ишончли” ғалаба билан табриклаб ҳазиломуз оҳангда отасидан уни қаттиқ жазоламаслигини сўрашини айтди.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин аралаш яккакураш бўйича UFC чемпинони Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Президент Ҳабибни “муносиб ва ишончли” ғалаба билан табриклаб ҳазиломуз оҳингда отасидан уни қаттиқ жазоламаслини сўрашини айтди.   

“Мен спорт қадриятлари ҳамма нарсадан – маош ва реркламадан устун бўлишига умид билдирмоқчиман. Мен биринчи навбатда сенинг рақибинг жамоасини назарда тутмоқдаман. Нима бўлганда ҳам сизлар оддий эркакча ва спортчиларга хос дўстлик ва мулоқот учун йўл топасизлар деб умид қиламан”, - деди президент.

Владимир Путин ва Ҳабиб Нурмагомедовнинг учрашуви Ульяновск шаҳрида “Россия – спорт мамлакати” форуми доирасида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрда Американинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган “йил жангида” россиялик яккакурашчи ирландиялик рақибини ишончли ғалаба билан енгиб ўзининг чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0