Рассмотрение ходатайства следствия об аресте А. Кокорина и П. Мамаева

Москвада амалдорни дўппослаган Мамаев ва Кокорин 2 ойга ҳибсга олинди

251
Прокурор ҳар иккала футболчисининг ижтимоий хавфли фуқаро эканини, бундан ташқари, пули ва танишлари орқали гувоҳларга таъсир ўтказиши, терговдан яшириниш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, суддан қамоқда қолдиришни сўради.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. “Зенит” футботчиси Александр Кокорин ва “Краснодар” жамоаси футболчиси Павел Мамаев безорилик жиноятини содир этишда гумонланувчи тариқасида 8 декабргача ҳисбга олинди, деб хабар қилди РИА Новости.

Бундай қарорни Москва шаҳрининг Твер суди чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ака-ука Кокоринлар ва Мамаев Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва “НАМИ” ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган эди.

Бу можародан бироз олдин эса “Первий канал” бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

251