Турецкий город Анкара

Анқарадаги АҚШ элчихонаси жойлашган кўчага Малкольм Икс номи берилди

267
Малкольм Икс – АҚШда отиб ўлдирилган сиёсатчи, мусулмонлар етакчиси ва қора танлилар ҳуқуқлари ҳимоячиси.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Туркия  пойтахтида АҚШнинг янги қурилган элчихонаси жойлашган кўчага мусулмонлар ва қора танлилар ҳимоячиси - Малкольм Икс номи қўйилди, деб хабар қилмоқда Azon.uz портали, “Анадолу” хабарига асосан.

"Анқара шаҳри ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Чуқуромбор маҳалласидаги 1478-кўчани Малкольм Икс кўчаси деб ўзгартиришга қарор қилинган", - дейилган хабарда.

Бироз олдин, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон: “Малкольм Икснинг исмини Анқарада жонланади”, деган эди.

АҚШлик Малкольм Икс (аслида Литтл) мусулмонлар етакчиси, сиёсатчи ва қора танлилар ҳуқуқларининг ҳимоячиси эди. У АҚШ тарихидаги энг машҳур афроамерикаликлардан бири ҳисобланади. 1965 йилнинг 21 февралида Нью-Йоркда отиб ўлдирилган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Анқарадаги Россия элчихонаси жойлашган кўчанинг номи ҳам ўзгартирилган эди. Унга Анқарада фожеали қурбон бўлган Россия элчиси - Андрей Карлов номи берилган эди. 

267