Интернет фойдаланувчиларининг шахси телефон рақами орқали аниқланади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором
Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ҳукумати “фуқаролар учун хавфсиз бўлган коммуникация муҳити яратиш мақсадида” мессенжер фойдаланувчиларининг шахсини аниқлайди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Россия ҳукумати телефон номери орқали Интернет ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг шахсини аниқлаш тартибини белгилади, деб хабар қилмоқда RT.  Янги қоида 180 кундан сўнг кучга киради.

Дмитрий Медведев имзолаган қарорда айтилишига кўра, "Интернет", ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фойдаланувчиларининг шахслари мобил радиостанция абонент номери ҳақидаги маълумотга асосан аниқланади.

Ушбу чоралар “фуқаролар учун хавфсиз бўлган коммуникация муҳит яратиш мақсадида амалга оширилмоқда”, - дейилган қарор матнида.

Олдин Вазирлар Маҳкамаси томонидан мессенжерлар яратувчилари ҳар бир абонентнинг шахсини  мобил алоқа оператори орқали аниқлашлари кераклиги ҳақида қоидалар ишлаб чиқараётганини хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0