Жители поселка Гилан

Қирғизистонда отахон рақсга тушаётган жуфтликни ҳассаси билан қувди

995
Ёшларнинг алламбало ҳатти-ҳаракатларини кўрган отахон, жаҳл билан улар томон йўл олди. Ёшлар ҳасса зарбидан зўрға қочиб қолишди.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Қирғизистондаги тўйлардан бирида содир бўлган ҳолат интернетда кенга жамоатчиликнинг эътиборини тортди.

Видеода ёш йигиб ва қиз давра ўртасида рақсга тушаётгани акс этган. Ёшларнинг алламбало ҳатти-ҳаракатларини кўрган отахон, жаҳл билан улар томон йўл олди. Жуфтлик отахон зарбидан зўрға қочиб қолишди.

Видео остида қолдирилган изоҳларга кўра, Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти отахон томонида қолишган. Уларнинг фикрига кўра, ёшлар ўзларини камтарроқ тутишлари керак ҳамда катта ёшдаги фуқароларга ҳурматни эсдан чиқармаслик керак.

995