ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Россиялик миллиардер ва “Монако” футбол клуби эгаси Дмитрий Риболовлев Монако талабига кўра ҳибсга олинди, деб хабар қилди РИА Новости Le Monde нашрига асосан.
Монако прокуратураси Риболовлевни коррупцияда, “таъсирни сотиш” каби жиноятларда гумон қилинмоқда. Унинг Монте-Карлодаги уйида тинтув ўтказилган.
Нашр маълумотларига кўра, бизнесмен Чемпионлар лигасининг “Монако” ва “Брюгге” ўйини олдидан ҳибсга олинган.
2011 йил сентябрда Дмитрий Риболовлев Bank of Cyprus йирик акция эгаси бўлди.
Бизнесмен Forbes нашрига кўра, россиялик м
иллиардерлар рўйхатида 18-ўринни эгалламоқда. Унинг бойлиги 6,8 млрд долларга баҳоланади.