Трамп зарур бўлса Мексика билан чегарани ёпишга ваъда берди

© Sputnik / Хесус Альварадо / Медиабанкка ўтишКараван мигрантов из Гондураса направляется в США
Караван мигрантов из Гондураса направляется в США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка президенти қочоқ мақомини олиш ҳуқуқига эга бўлганларгина АҚШга киритилишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Дональд Трамп ноқонуний мигрантлар билан курашиш учун зарур бўлса Мексика билан чегарани ёпишга ваъда берди.

“Агар бу бирор бир сабабларга кўра зарур бўлса, биз жанубий чегарани ёпамиз. Ўн йиллик бузишилишдан кейин (иммиграция қонунлари) Қўшма штатлар бу серхаражат ва хавфли вазиятга ортиқ чидай олмайди!”, – деб ёзди Трамп Twitterда 

У қочоқ мақомини олиш ҳуқуқига эга бўлганларгина АҚШга киритилишини қўшимча қилди.

“Жанубий чегарадаги мигрантларнинг ҳар бирини талабини суд қондирмагунча, АҚШга қўйишмайди. Биз давлатимизга фақат қонуний кирувчиларни киритамиз”, – деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Марказий Американинг энг қашшоқ давлатлари – Гватемала, Гондурас ва Сальвадорнинг минглаб фуқаролари пиёда йўл босиб АҚШ ва Мексика чегарасида тўпланишган. Улар АҚШдан қочқин мақомини олиб у ерда яшашга қолишга умид қилишмоқда. Уларнинг аксариятига қочқин мақоми берилмаса нима бўлиши номаълум.

© Sputnik / Хесус Альварадо / Медиабанкка ўтишКараван мигрантов из Гондураса направляется в США
Трамп зарур бўлса Мексика билан чегарани ёпишга ваъда берди - Sputnik Ўзбекистон
Караван мигрантов из Гондураса направляется в США
Янгиликлар лентаси
0