“Ислом давлати” дунёни қўрқитиш мақсадида яратилган лойиҳадир – Эрдўғон

© Sputnik / Михаил КлиментьевПрезидент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрдўғон сўзларига кўра, Туркия туфайли ИДнинг тормор этилишига эришилди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Туркия етакчиси Тойиб Эрдўғон “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси дунёни қўрқитиш мақсадида яратилган лойиҳа эканлигини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Турцию - Sputnik Ўзбекистон
Россия, Туркия, Франция ва Германия Сурияда тинчликни сақлаб қолишга келишиб олишди

“Фақат Туркияни майдонга келиши билан “Ислом давлати” – дунёни қўрқитиш мақсадида яратилган лойиҳа эканлиги маълум бўлди. Биз бу уюшмани вайрон қилдик, ўзини “ИД” рақиблари деб айтганлар эса у билан умуман ҳеч қандай кураш олиб боришмаган. Сурияда “ИД” йўқ, фақат кичик жиноий гуруҳлар бор, улар “ИД” ниқоби остида яширинади. Агар бир бирлашсак, яқин ойларда бу қолдиқларни йўқ қила оламиз”, - деди Эрдўғон партаментда етакчи бўлган адолат ва ривожланиш партияси олдида нутқ сўзлаган чоғида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг ИДга қарши курашда қўллаб-қувватлаган Сурия курдлари  мудофаа кучларининг ягона мақсади – бу Туркия.

Сурияда жанговар можаро 2011 йилдан давом этиб келмоқда. 2017 йил якунида ИД устидан ғалаба қозонилганлиги эълон қилинган. Суриянинг алоҳида туманларида жангариларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда биринчи навбатга вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш, Сурияни тиклаш, қочоқларни қайтариш масаласи чиқмоқда.

Янгиликлар лентаси
0