Литва Россияга қарши санкция киритди

© Foto : LIETUVOS RESPUBLIKOS PREZIDENTĖПрезидент Литвы даля Грибаускайте принимает участие в работе Европейского совета в Брюсселе
Президент Литвы даля Грибаускайте принимает участие в работе Европейского совета в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Литва Қора денгиздаги ҳолатдан сўнг Россияга қарши санкция киритди.

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Вильнюс Қора денгиздаги ҳолатдан сўнг Россияга қарши санкция киритди. Бу ҳақда Литва президенти Даля Грибаускайте Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашув чоғида маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Украинские корабли, которые были накануне задержаны российскиим пограничниками - Sputnik Ўзбекистон
ФХХ Россия чегарасини бузган Украина ҳарбий кемаларини намойиш қилди - видео

“Биз халқаро ташкилотлар Россия ҳаракатларига қарши ҳеч қандай чора кўрмаганлигини биламиз, бироқ биз Керч бўғозидаги ҳужумга қарши протест сифатида ўзимизнинг миллий санкцияларимизни жорий этдик”, - деди Литва президенти.

Литва президенти сўзларига кўра, биринчи бўлиб санкция киритиш осон бўлмади.

“Масалан, биз Россиядан шахсий таҳдидларни олмадик, аммо менинг вазирларим, Литва ташқи ишлар вазири уларни олди”, - деб қўшимча қилди у.

Шу ўринда Грибаускайте айнан қандай санкциялар киритилганлиги ва вазирлар қандай таҳдидларни олганлигига аниқлик киритмади.

Украинские корабли, которые были накануне задержаны российскиим пограничниками - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россиянинг Керч бўғозидаги ҳаракатларини қораловчи резолюцияни қабул қилди

Брюсселдаги манбаа маълумотларига қарагандан, Европа иттифоқининг қатор давлатлар, хусусан Франция ва Германия Россияга қарши янги чекловларни жорий этишни эрта деб ҳисоблашганди.

Европа иттифоқнинг умумий баёнотида санкциялар ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Баёнот барча аъзо-давлатлар томонидан тасдиқланган.

Керч бўғозидаги провокация

Шу йил 25 ноябрь куни Украина ҳарбий-денгиз кучларига тегишли бўлган 3 та кема Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, мамлакатнинг ҳудудий сувларига кирган.

Украина буксири “Яни Капу” ҳамда зиҳрли қайиқлар “Бердянск” ва “Никиполь” хавфли ҳаракатларни амалга оширган ва Россия чегара хизматининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсунмаган.

Президент РФ В. Путин посетил инвестиционный форум ВТБ Капитал Россия зовёт! - Sputnik Ўзбекистон
Путин Керч бўғозидаги ҳодиса бўйича изоҳ берди

Черагачилар Украина кемаларини қўлга олишди. 24 нафар ҳарбийларга давлат чегарасини бузиш бўйича айбланиб, ҳисбга олинди.  

Бундан кейин Киев Москвани агрессияда айблаб, ўнта вилоятда ҳарбий ҳолатни киритди.

Владимир Путин Керч бўғозидаги ҳолат олдиндан режалаштирилган провокация эканлиги ва у президентлик сайловларидан олдин Пётр Порошенконинг паст рейтинги билан боғлиқлигини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0