Президент РФ В. Путин принял участие в саммите АТЭС

Трамп Туркия иқтисодини барбод қилиш билан пўписа қилди

522
Анқара Суриядаги қурдларга ҳужум қилган тақдирда АҚШ Туркиянинг иқтисодини барбод қилиш билан пўписа қилди.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп, Анқара Сурия қурдларига зарба берса - Туркия иқтисодини барбод қилиш билан пўписа қилди. Бу ҳақида АҚШ президенти ўз Twitterида ёзган.

АҚШ президенти фикрига кўра, Улар қўшинларини Суриядан олиб чиққанидан сўнг Сурияда Туркия ва Қурдлар қўшинлари орасида 20 километрли хавфсизлик чизиғи ташкил қилиш керак. Трамп, шунингдек, қурдларни ҳам огоҳлантирди – улар ҳам Туркияни провокация қилмасликлари керак.

Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма штатлари 2018 йил охирида АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурияда “Исломий давлат” устидан ғалаба қозонганини ва энди мамлакатни тарк этишини эълон қилган эди.

Сурия шимолини назорат қилаётган ва АҚШдан катта ёрдам олаётган Қурдлар ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари (YPG) АҚШ кетганидан кейин мураккаб аҳволга тушиб қолиши аниқ. Чунки Туркия уларни фақатгина “террорчи” сифатида кўради.

522