Тюрьма Гуантанамо

Трампга “ИШИД” террорчиларини Гуантанамо қамоқхонасига юбориш таклиф қилинди

282
АҚШ раҳбарлигидаги коалиция Сурияда етти юзга яқин террорчиларни қўлга олишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Сенаторлар гуруҳи АҚШ президенти Дональд Трампга Гуантанамода янги маҳбуслар учун ҳарбий қамоқни очиб, у ерга қўлга олинган “Ислом давлати” жангариларини юборишни таклиф қилишди. РИА Новости хабарига асосан.

Хат нусхаларини сенаторлар Том Коттон, Тед Круз, Марко Рубио ва Жон Корнин имзолади.

Бу мактуб собиқ президент Барак Обаманинг Гуантанамони ёпиш тўғрисидаги қарорни 10 йиллигига бағишланган.

Обаманинг ниятлари муваффақиятсизликка учради. Чунки конгресс қамоқхонани ёпишни молиялаштиришдан бош тортганди.

Трамп ҳукумат тепасига келиши билан Обаманинг қарорини бекор қилди. Гуантанамо бўйича янги хулосалар пайдо бўлмаяпти.

АҚШ раҳбарлигидаги коалиция Сурияда етти юзга яқин террорчиларни қўлга олишга муваффақ бўлди. Улар “Сурия демократик кучлари” назорати остида сақланмоқда. Сенаторлар бу жангарилар қочиб, яна хавф туғдириши мумкинлигидан қўрқишмоқда.

“Биз “Ислом давлати” энг ашадий жангариларини Гуантанамо оролидаги объектга ўтказиш масаласини кўриб чиқилишини таклиф қилмоқдамиз”, - деб ёзишган сенаторлар.

Гуантанамо қамоқхонаси орқали жами 775 та маҳбус ўтган, улардан кўпчилиги суд олдида жавоб беришмаган. Ҳозир қамоқхона жойлашган АҚШнинг Кубадаги базасида 40 нафар маҳбус қолмоқда.

Гуантанамо қамоқхонаси АҚШ жамоатчилигида унча оммабоп эмас. Чунки кўплаб маҳбуслар у ерга суд,  терговсиз жойлаштирилган ва қийноққа солинган.

282
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии

ОАВ: америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этади

434
Нашрнинг ёзишича, яқин кунларда яна бир қанча америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўнлаб америкалик дипломатлар Саудия Арабистонида коронавирус билан касалланиш тобора кўпаяётгани ортидан подшоҳликни ўз оилалари билан бирга тарк этишмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, АҚШ Давлат департаменти ўтган ҳафта бир неча ходимга мамлакатни тарк этишга рухсат берган. Яқин кунларда яна бир қанча дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этиши кутилмоқда.

АҚШ вакилларининг сўзларига кўра, АҚШ элчихонасининг камида 30 ходимида коронавирус аниқланган. Улардан кўпчилиги АҚШ фуқаролари эмас. Улар март ойидан буён уйдан ишлаб келаётганларига қарамасдан вирус юқтириб олишган.

Нашрнинг ёзишича, июнь ойида элчихона ҳайдовчиси коронавирусдан вафот этган. Кейинчалик дипломат оиласи аъзоларидан бири касалхонага қабул қилинмаган. Элчихона аралашишига тўғри келган.

Бир қатор америкалик дипломатлар ҳам Саудия Арабистонидаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирган ва подшоҳлик ҳукумати янги касалланиш ҳолатлари сонини камайтириб кўрсатиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистони дунёда аниқланган коронавирус ҳолати бўйича 13-ўринда қайд этилган. Подшоҳликда 205 мингдан зиёд коронавирус ҳолати аниқланган. 143 мингдан зиёд киши касалликни енгган. 1858 киши вирус қурбонига айланган.

434
Теглар:
Саудия Арабистони, АҚШ, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Во всех рынках при входе установлены дезинфекционные туннели для посетителей

Коронавирус Марказий Осиёда: Қирғизистон қурбонлар сони бўйича Тожикистонни ортда қолдирди

856
(Янгиланган 18:54 05.07.2020)
Ўзбекистонда ҳафта давомида 12 та ўлим кузатилди, Қозоғистон 14 кунлик қатъий карантин чораларини жорий этди, Қирғизистон ҳолат ва қурбонлар сони бўйича Тожикистонни ортда қолдирди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 58 218 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.

Қозоғистон

Қозоғистон ҳукумати республикада эпидемиологик вазият ёмонлашгани туфайли 5 июлдан 14 кунлик қўшимча карантин чеклов чораларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мамлакат минтақада ҳолат ва ўлим бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда. Қозоғистонда ўтган кун давомида 1452 та янги ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг умумий сони 47 171 (жумладан, касаллик аломатларисиз ўтаётган беморлар) нафарга етган. Шулардан 15 556 нафари тузалиб кетган. Жами 188 та ўлим ҳолати кузатилган. 29 июндан қайд этилган ўлим ҳолатлари янгиланмаган.

Ўзбекистон

4 июль куни мамлакатда 312 та янги ҳолат аниқланган. Шундан 162 таси карантин муассасаларида, 142 таси аҳоли орасида (шундан 105 таси Тошкент шаҳрида, 36 таси Тошкент вилоятида, 1 таси Бухоро вилоятида), 8 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган. Бир кунда 174 бемор тузалди ва уйларига кузатилди.

2020 йил 5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9829 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

Республика бўйлаб 6425 нафар (66 фоиз) бемор бутунлай даволаниб чиққан. Мамлакатда эпидемия бошлангандан буён 32 та ўлим ҳолати кузатилган. Ҳафта давомида 12 янги ўлим қайд этилди.

Ўзбекистонда ҳам 1 июлдан карантин чоралари кучайтирилди. Барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади. “Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланди. “Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилди.

Қирғизистон

Қирғизистонда сўнгги кунларда коронавирус юқтириб олиш ҳолати кескин кўпайган. Энди мамлакат коронавирус қурбонлари сони бўйича Тожикистонни ортда қолдириб, минтақада иккинчи ўринга кўтарилган.

Касалланганларнинг умумий сони 7377 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 2802 нафари (37,9 фоизи) COVID-19ни енгган. Жами 88 та ўлим ҳолати кузатилган.

Касаллик кундан кунга авж олаётгани боис Бишкек мэрияси ҳозирда маълум сабабларга кўра ишламаётган тиббиёт ходимларидан кўмак беришни сўраган.  

Тожикистон

Тожикистонда минтақада энг охирида (30 апрель куни) коронавирус аниқланган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, аниқланаётган кунлик ҳолатлар 50-55 тани ташкил этади. Қайд этиш жоизки, бу минтақадаги бошқа мамлакатларда касаллик авж олаётган вақтда бир неча бараварга камроқ.

Ўтган кун давомида 51 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 47 киши дарддан фориғ бўлган.

Коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 6159 нафарга етган. Шулардан 4809 нафари (78,1 фоизи) тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Қурбонлар сони эса 52 кишини ташкил этмоқда. Ҳафта давомида қурбонлар сони ўзгармаган.

Туркманистонда эса ҳозирга қадар коронавирус расман қайд этилмаган ва у минтақадаги инфекциядан холи мамлакат бўлиб турибди.

Бутун дунё бўйлаб 11 миллиондан зиёд киши коронавирус юқтириб олган. 6 миллиондан ортиқ киши шифо топган. Қурбонлар сони 530 мингдан ошган.

856
Теглар:
карантин, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Марказий Осиё, коронавирус
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане

Ўзбекистонда карантин вақтида қанча саноат корхонаси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган

32
Ҳудудлар кесимида фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент (4455), Наманган вилояти (2847), Тошкент вилояти (2283) ва Андижон вилояти (2048) ҳисобига тўғри келмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 1 март ҳолатига кўра, 72 524 та саноат корхонаси фаолият юритган. Мамлакатда қаттиқ карантин чоралари жорий этилишни бошлагач, уларнинг 16 670 таси вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган. Ўзбекистонда 1 март ҳолатига кўра, 72 524 та саноат корхонаси фаолият юритган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига қараганда, фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган корхоналарнинг 20,3 фоизи текстиль соҳасига тегишли, қурилиш материлларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этилган, озиқ-овқат маҳсулотлари — 18,6 фоиз, чарм, ёғоч ва мебель — 10,5 фоиз, металлургия — 6 фоиз, машинасозлик — 2,6 фоиз, электротехника — 1,4 фоиз, ёқилғи-энергетика соҳаси — 0,5 фоиз ва бошқа соҳалар 19,8 фоизни ташкил этган.

Мазкур корхоналар фаолияти қуйидаги сабабларга кўра тўхтаб қолган: 4754 таси (28,5 фоизи) ходимларга нисбатан карантин талаблари сабаб, 3722 таси (22,3 фоизи) транспорт ҳаракатига ўрнатилган чекловлар натижасида, 2342 таси (14 фоизи) маҳсулотга бўлган талабнинг тушиб кетиши оқибатида, 1400 таси (8,4 фоиз) хом ашё етказиб беришдаги узилишлар, 84 таси (0,5 фоиз) Ўзбекистонга кела олмаган хорижлик мутахассислар ва 4368 таси (26,2 фоизи) бошқа сабабларга кўра ёпилган.

Ҳудудлар кесимида фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент (4455), Наманган вилояти (2847), Тошкент вилояти (2283) ва Андижон вилояти (2048) ҳисобига тўғри келмоқда. Энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда кузатилган — 37.

1 июль ҳолатига кўра, 16 657 та корхона, яъни уларнинг қарийб 100 фоизи тўлиқ қайта очилишга муваффақ бўлган ва 137,5 минг ходим ўз ишига қайтган.

Апрель ойида ушбу 16 657 та корхона умумий қиймати 893 миллиард сўмга тенг маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, май ойида ушбу кўрсаткич 1,4 триллион сўмни, июнда эса 1,8 триллион сўмни ташкил этган.

32