Ўзбекистон зобитлари Россияда замонавий жанг услубларини ўрганади

© Sputnik / Александр КондратюкАнтитеррористические учения вооруженных сил стран-членов ШОС "Мирная миссия-2018"
Антитеррористические учения вооруженных сил стран-членов ШОС Мирная миссия-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Марказий Ҳарбий округида ўзбекистонлик зобитлар замонавий жанг услубларини, хусусан учувчисиз аппаратларга қарши кураш бўйича таёргарликдан ўтади.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзебкистон Қуролли кучларининг 30га яқин зобитлари Челябинск вилоятидаги танк дивизиясида махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтади, деб хабар қилди Россия Марказий ҳарбий округи (МҲО) қўмондони генерал-лейтенант Александр Лапин, Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.

“Халқаро ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан, Ўзбекистоннинг 27 нафар зобитлари, ушбу йилнинг февраль-май ойларида Челябинск вилоятида урал танк дивизияси асосида стажировкадан ўтади”, - деди Лапин.

МҲО қўмондони айтишига қараганда машғулотларда қўшинларнинг янги жанг услубларига қарши курашга алоҳида эътибор берилади. Хусусан, учувчисиз аппаратларга ва диверсион гуруҳларга қарши кечаси ва кундузи кураш олиб боришга.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг феврал ойида Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги иштирокида малака ошириш машғулотлари бўлиб ўтган эди. Тадбир доирасида округ, бирлашмалар ва бўлинмаларни бошқариш амалий намойиш этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0