Америкада аёзли қиш: - 53 даражали ҳаво ҳарорати кутилмоқда

Замерзшая Ниагара: знаменитый водопад превратился в лед
Замерзшая Ниагара: знаменитый водопад превратился в лед - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айова штати ҳукумати маҳаллий аҳолига имкони борича чуқур нафас олмаслик ва кўчада гаплашмасликни тавсия қилишди.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. АҚШда метеорологлар фуқароларни аномал совуқ кунлар бошланиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилмоқда BBC

Айрим жойларда ҳаво ҳарорати  - 53 даражагача пастлаши мумкин. Метеорологлар ушбу ноодатий ҳолатни қутбдаги бўронлар таъсири деб тушунтиришмоқда.

Снегопад в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Янги йил оқшомида нега қор ёғмаяпти? Синоптиклар жавоби

Айова штати ҳукумати маҳаллий аҳолига имкони борича чуқур нафас олмаслик ва кўчада гаплашмасликни тавсия қилишди. Висконсин, Мичиган ва Иллинойс штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шунингдек, жанубий штатларда  - Алабама ва Миссисипида ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Мутахассислар сўзларига кўра, кўчада 10 дақиқа туришнинг ўзи совуқ олдириш хавфини келтириб чиқаради.

Сешанбадан пайшанбагача энг совуқ ҳаво ҳарорати кутилмоқда. Чикаго шаҳридан Антрактидадан ҳам совуқроқ об-ҳаво ҳарорати кузатилади. Ҳаво ҳарорати – 33 даражагача пастлайди, бироқ кучли шамол сабабли ҳаво ҳарорати – 46 даража бўлиб туюлади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, совуқдан ҳалок бўлган сони 5 кишига етган. АҚШда 1100 дан ортиқ ички авиарейслар бекор қилинган. АҚШ шимолидаги кўплаб шаҳарларда совуқ туфайли мактаблар, турли муассасалар, музейлар ёпилмоқда. Жамоат транспорти қийинчилик билан ишламоқда. Баъзи шаҳарларда уйи йўқлар учун иситиш марказлари ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0