Спикер парламента Венесуэлы и лидер оппозиции Хуан Гуаидо, провозгласивший себя временным президентом страны, на митинге в Каракасе

Европа парламенти Гуаидони Венесуэланинг қонуний раҳбари сифатида тан олди

165
Европа парламенти ЕИ дипломатик хизмати ва ташкилотга аъзо давлатлардан муқобил қарорни қабул қилишга чақирган.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Европа парламенти Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуаидони мамлакатнинг “қонуний муваққат президент” сифатида тан олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Тегишли революцияни ёқлаб 439 киши овоз берди. 104 киши қарши овоз берди, 88 киши эса бетараф қолди.

Европа парламенти ЕИ дипломатик хизмати ва ташкилотга аъзо давлатлардан муқобил қарор қабул қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэланинг ўз-ўзини эълон қилган президенти Хуан Гуаидони “президентликни бошлагани” билан табриклагани ҳақида хабар қилгандик.

165

Букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди

161
(Янгиланган 23:25 21.09.2020)
Австралияда букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг у очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Австралиянинг Какаду миллий боғида букри кит тимсоҳлар тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг кит очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди. ABC телеканали хабарига асосан.

Олдинроқ дарё бўйида балиқ овлашга кетган денгиз экологлари 2 сентябрь куни учта букри китни кўришганди. Кейинчалик улардан иккитаси денгизга қайтишга муваффақ бўлди. Таъкидланишича, тарихда илк бор Какаду миллий боғнинг дарёсида 20 километр нарида китни кўришганди.

Жума куни кит саёзликка сузиб келганда, олимлар ташвишга тушдилар.

"Кит лойга ботган эди, аммо кўриниши яхши эди", - дейди Кэрол Палмер, Австралия Шимолий Ҳудуди ҳукумати олими.

Олимлар китни қутқаришнинг кўплаб вариантларини, шу жумладан уни қўрқитиш ва орқага сузиш учун баланд товушлардан фойдаланиш усулларини кўришганди. Яхшиямки, кит якшанба куни денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

161
Вакцина против новой коронавирусной инфекции впервые в мире зарегистрирована в России 11 августа

ЖССТ коронавирусга қарши вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди

828
(Янгиланган 17:04 21.09.2020)
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россияга коронавируснинг янги штаммига қарши ишлаб чиқилган вакцина учун миннатдорчилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги штаммига қарши ишлаб чиқилган вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клуге маълум қилди.

ЖССТ вакили Россияда яратилган вакцина хавфсизлиги ва самарадорлигига эътиборни қаратди.

“Мен Россияга хавфсиз ва самарали вакцинани яратиш бўйича ажойиб ҳаракатлар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, - деди Клюге.

Россия шу йилнинг январь ойида коронавирусга қарши вакцинани ихтиро қилишга киришди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги август ойида дунёдаги биринчи COVID-19  вакцинасини рўйхатдан ўтказди.

Мутахассислар тадқиқот натижаларига кўра, вакцинани хавфсиз деб тан олишди ва у коронавирусга қарши иммунитетни шакллантиришга имкон беришини таъкидлашди.

ЖССТ бошидан Россиянинг коронавирус вакцинасига қизиқиш билдирган. Сентябрь ойининг бошларида машҳур тиббиёт журнали The Lancet Россия “Спутник V” вакцинаси клиник синовларининг икки босқич натижаларини эълон қилди.

828
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси