Мусульмане обвинили бренд кроссовок из-за надписи на подошве

Nike фирмаси пойабзал товонидаги "Аллоҳ" ёзуви туфайли мусулмонлар ғазабига йўлиқди

2176
Машҳур спорт брендига қарши бойкотни 19 мингдан зиёд киши қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Интернетда Nike фирмасига қарши таг қисмида арабча "Аллоҳ" деб ёзилган кроссовкаларни қайтариб олиш талаби қўйилган петиция пайдо бўлди.

Спорт брендига қарши бойкотни 19 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлаган.

"Пойабзал ост қисмида жойлашган логотип лой ёки нопок жойларга босилганда ифлосланади. Худо номини ботинкага жойлаш - бу жуда хунук ва даҳшатли. Бу мусулмонларга ва ислом динига сиғинувчиларга нисбатан қаттиқ қўполлик ва ҳурматсизлик. Ислом барча одамларга нисбатан раҳмдил, эзгу ва адолатли бўлишга ўргатади", — деб ёзади петиция муаллифи.

Nike вакиллари расмий баёнот эълон қилишган ва унда бренд "барча динларни ҳурмат қилишликларини ва ҳар қандай хавфсирашни ўта жиддийлик билан қабул қилишларини" қайд этганлар.

Улар, шунингдек, ҳар қандай тасодиф атайдан қилинмаганини қўшимча қилганлар.

2176