Назарбоев ҳеч қачон бахтли миллиардерларни учратмаганини маълум қилди

© Sputnik / Mikhail VoskresenskiyПрезидент Казахстан Нурсултан Назарбаев
Президент Казахстан Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Назарбоев “Қозоғистоннинг 100 нафар янги қиёфаси” лойиҳаси иккинчи босқич якунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳеч қачон бахтли миллиардерларни учратмаганини маълум қилди ва ёшларни оддий ишдан уялмасликка чақирди. РИА Новости хабарига асосан.

 Заседание Совета глав государств СНГ в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ иттифоқ давлат раҳбарлари фарзандлари қандай бизнесга эга

Хабарда ёзилишича, “Қозоғистоннинг 100 нафар янги қиёфаси” лойиҳаси иккинчи босқич якунига бағишланган тантанали маросимда Назарбоев “инсон имкониятининг чегараси йўқ”, деб қайд этган.

Алишер Усмоновни Қозоғистон президенти орден билан мукофотлади

“Бадавлат ота-онадан мерос тариқасида олиш мумкин (бойликни – таҳр.), лекин наф бермайди. Мен сизга кўпни кўрган, тажрибали инсон сифатида шуни маълум қиламанки, 10-20 миллиардга эга бўлган бирор бир бахтли миллиардерни кўрмадим. Кўрмадим! Мен сизга ўз жонига қасд қилган ёки қамоқда вафот этган миллиардерлар рўйхатини келтиришим мумкин. Бу маблағлар бахтли қилади, деб кўриниши мумкин, бироқ ўз кучинг билан меҳнат қилиб топган пулинг сени бахтли қилади”, - деди Назарбоев.

Шунингдек, у “меҳнатсиз эришилган ютуқ – бу бахт эмас”, дея таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев муддатидан олдин президент сайловлари ҳақида баёнот бергани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0